Янгиликлар

“Инновацион ғоялар етакчиси”: ўқувчи-ихтирочи Ҳумоюн Ҳайдаров

Жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган “Innoweek.uz-2019” – инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланган навбатдаги қаҳрамонимиз – Ҳумоюн Ҳайдаров Навоий шаҳрида туғилган.Ҳозирда Кармана туманидаги 21-сонли мактабнинг 11-синфида ўқийди. У ўқишдан ташқари ўз қизиқишлари ва интилувчанлиги сабабли кўплаб сертификат, ташаккурнома ва диплом билан тақдирланган.

Турин Политехника Университети, Тошкент Политехника музейи ҳамда “УзАвтосаноат” ООО томонидан ташкил этилган “Ёш ихтирочилар 2018“ танловида “Энг яхши муҳандислик иши номинатсияси”ни қўлга киритган. “Smart fan system” ва “Sran” ихтиролари муаллифи.

2018 йили Навоий вилоятида ташкил этилган инновацион ярмаркада вилоят ҳокими томонидан пул мукофоти ва Хитойга йўлланма берилган.

“Мобил музлатгич“ ва “Мултиметр” муаллифи. Инновацион ғоялар ҳафталиги “Innoweek”да қатнашиб, “Робототехника ва Мехатроника” йўналишида мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, Х. Ҳайдаров Навоий вилоятида Ёш олимлар клуби сардори ҳамдир.

2018 йили Мексикада ўтказилган Халқаро “FIRST global challange” робототехника олимпиадасида иштирок этиб, Ўрта Осиёда 1-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон жамоа аъзоси. Навоий вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли “SHAXCAR smart system” лойиҳаси дастурий таъминот бўлими бошлиғи.