Янгиликлар

Бюджет, солиқ ва пенсия соҳасида акселератор механизмларини такомиллаштириш тўғрисидаги мақолалар тўплами билан танишинг

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Банк-молия академияси ҳамкорлигида ўтказилган “Бюджет, солиқ ва пенсия соҳасида акселератор механизмларини такомиллаштириш” мавзусида биринчи республика молиячилар форумининг мақолалар тўплами чоп этилди.

Ушбу тўпламда 2019 йил 12 декабрда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил қилинган I Республика молиячилар форуми иштирокчиларининг бюджет тизимини ўрта ва узоқ муддатли молиялаштиришга ўтказишнинг акселератор механизмлари, рақамли солиқ тизимини жорий қилишнинг акселератор механизмлари, илғор хорижий тажриба асосида хусусий пенсия фондларини ташкил этиш истиқболлари ҳамда бюджетдан ташқари пенсия фонди маблағларини инвестицияларга жалб қилиш механизмларини такомиллаштириш секция мавзулари бўйича тайёрланган мақолалари нашр қилинган.

Мазкур тўплам материаллари молия соҳасига қизиқувчи мутахассислар, экспертлар, илмий ходимлар, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчи-докторантлар, тингловчи ва талабалар учун мўлжалланган.

Тўпламнинг pdf шакли билан қуйида танишинг: тўплам