Янгиликлар

Бухорода илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди

Қадимдан илм-маърифат ўчоғи бўлган Бухоро шаҳрида жорий йилнинг 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ташаббуси билан Бухоро давлат университетида “Бухоро вилоятини инновацион ривожлантириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида ҳудуднинг илмий ва инновацион салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган республика миқёсида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев очиб берди.

Тадбирда республикамизнинг барча олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари, илмий-тадқиқот муассасаларининг илм-фан бўйича директор ўринбосарлари иштирок этди. Анжуман йиғилишларида элликка яқин маърузалар тингланди. Маърузаларда вилоят ҳудудида олимлар, ёш тадқиқотчилар томонидан аниқланган муаммолар, мавжуд муаммоларга ҳудуд олимлари, соҳа мутахассислари томонидан тақдим этилаётган илмий-назарий ечимлар, аниқ тавсиялар қизғин муҳокама этилди.

Олий таълим муассасаларидан илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари, илмий ташкилотларнинг илм-фан бўйича директор ўринбосарлари анжуман давомида ўзаро тажриба алмашилди. Шунингдек, олий таълим муассасаларининг магистр талабалари ва докторантларни илмий ташкилотларга қисқа муддатли стажировкаларга юборишга келишиб олинди.

БуДУ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, и.ф.ф.д., доцент Отабек Қаҳҳоров Бухоро давлат университетида илмий-тадқиқот, инновациялар ва илмий педагог кадрларни тайёрлаш бўйича 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида сўзлади. ТДПИ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, п.ф.д., профессор Барно Абдуллаева Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш истиқболларига тўхталди.
Чорвачиликни ривожлантиришдаги муаммо ва ечимлар тўғрисида АДУ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, т.ф.д., профессор. Бахтиёр Расулов чиқиш қилди. ЖПИ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, т.ф.д., доцент Сирожиддин Тавбоев ҳудудий муаммоларни ҳал этишда инновацияларнинг роли борасида тақдимот ўтказди.

ҚМИИ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, т.ф.д., доцент Зафар Батиров пахта далаларини пуштали экишга тайёрлашда минерал ўғитларни солишнинг ресурс тежамкор технологиялари ҳақида сўзлаган бўлса, Ипак йўли” туризми халқаро университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, и.ф.н. Машҳура Алимова туризм соҳасини ривожланиш тенденциялари ва истиқболларига тўхталди.

ТерДУ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, геог.ф.н доцент Абдусамат Сатторов фойдали қазилма бойликларининг хусусиятлари, НДКИ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, т.ф.д. доцент Тўлқин Нурмуродов паст сифатли Марказий Қизилқум фосфоритларини комплекс қайта ишлашнинг технологик асослари борасида чиқишлар қилдилар.

ТДЎТАУ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, ф.ф.н. доцент Зайнабиддин Абдирашидов Туркистон жадидларининг миллий ғояга оид қарашларига бағишланган.

Олий таълим муассасаларидан илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари, илмий ташкилотларнинг илм-фан бўйича директор ўринбосарлари анжуман давомида ўзаро тажриба алмашилди. Шунингдек, олий таълим муассасаларининг магистр талабалари ва докторантларни илмий ташкилотларга қисқа муддатли стажировкаларга юборишга келишиб олинди.

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари О.Тўйчиев анжуманни юқори савияда ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатган Бухоро давлат университети ректори раҳбариятига Инновацион ривожланиш вазирлигининг миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, анжуман якуний натижаларига кўра, ҳудуднинг соҳа мутахассислари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида танлов эълон қилиш мақсадида 12 та долзарб мавзулар танлаб олинди.