Янгиликлар

Ўзбекистон ва Беларусь фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги идоралараро англашув меморандумини имзолади

2019 йил 1 август куни Минск шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Президенти Александр Лукашенко билан расмий музокаралар доирасида иқтисодий муносабатлар соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари, шунингдек, машинасозлик, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, транспорт ва юқори технологиялар соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалари муҳокама қилинди.

 

Музокаралар якуни бўйича икки мамлакат ўртасида турли соҳалардаги тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида ҳамкорлик бўйича ҳужжатлар тўплами имзоланди. Хусусан, Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Беларусь Миллий фанлар Академияси Президиуми раиси Владимир Гусаков фан ва технологиялар соҳасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида идоралараро меморандум имзоладилар.

Фото БЕЛТА

http://nasb.gov.by/rus/news/9498/