Венчур молиялаштириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик ва инновация соҳасида лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 2019 йил 24 ноябрдаги ПФ-5583-сонли Фармонига мувофиқ венчур молиялаштиришни ривожлантириш мақсадида «Инвестицион ва бошқарув компаниялар тўғрисида»ги Низом лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги 414-сонли Қарори билан тасдиқланди.

Бугунги кунда давлат томонидан 1 та ва 2 та хусусий венчур фонди ташкил этилди.

  1. «UzVC» Миллий венчур фонди.

Республикада инновацион ғоялар ва стартап-экотизимни қўллаб-қувватлаш, инновацион инфратузилмани ривожлантириш жараёнини жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 ноябрдаги «UzVC»  миллий венчур фонди фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 684-сонли Қарорига мувофиқ «UzVC»  Миллий венчур фонди ташкил этилди ҳамда устав капитали 15 миллиард сўм миқдоридаги Фонднинг бошланғич устав капитали 2020 йил Ўзбекистон Республикаси бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан шакллантирилди.

Бугунги кунда “UzVC миллий венчур фонди” МЧЖ томонидан устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқарувга бериш бўйича танлов эълон қилинган. Шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан қўшма венчур фондини ташкил этиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

  1. MOST Ventures

MOST Ventures - Марказий Осиёда бир неча йил мобайнида технология соҳасидаги тадбиркорларни молиявий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш, шунингдек минтақада инкубация ва акцелерация дастурларини амалга оширувчи хусусий венчур фонди ҳисобланади. Фонд халқаро бизнесни яратишни мақсад қилган IT-стартапларга ўз эътиборини қаратади.

Жорий йилда фонд томонидан $ 2 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишни режалаштирилган. Бугунги кунда фонд томонидан “Girgitton” озиқ-овқатларни етказиб бериш ва “TASS Vision” стартапи акселерация жараёнини ўтамоқда.

  1. Semurg VC

SEMURG VC - бу МДҲ ва Venture Builder бозорида технологик стартапларни яратиш ва кенгайтиришга қаратилган, ўзида венчур фондини мужассамлаштирувчи хусусий инвестиция компанияси ҳисобланади.

Фонд Ўзбекистонда фаолият кўосатаётган стартапларга келгуси 2 йил ичида $ 5 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишни мақсад қилган.

 

Шунингдек, жорий йилнинг 28 май куни “UzVC” миллий венчур фонди ҳамда UZVCA Ўзбекистон венчур молиялаштириш ассоциацияси ҳамкорликда минтақада ва халқаро бозорда келгусида венчур молиялаштириш ва стартап экотизимни ривожлантириш мавзусида Ўзбекистонда биринчи бор Марказий-Осиё венчур форуми ўтказилди.

Форум доирасида UzVC” миллий венчур фонди ва Қозоғистоннинг “QazTech Ventures”АЖ ўртасида қўшма венчур фонди ташкил этиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзланди.

“UzVC” миллий венчур фондининг фаолиятини йўлга қўйиш, хорижий венчур фондларининг тажрибасини яқиндан ўрганиш мақсадида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (кейинги ўринларда USAID) ташкилотининг FGI (Future Growth Initiative) дастури доирасида халқаро консультант жалб этилди.

Венчур молиялаштириш соҳасида хориж тажрибасини ўрганиш ва малака ошириш дастурларида иштирок этиш мақсадида“UzVC” миллий венчур фонди томонидан Ислом тараққиёт банки ва USAID томонидан ташкил этилган грант дастурларига тегишли хужжатлар юборилди.

 

Батафсил маълумотларни ҳамда Фонд фаолиятига оид янгиликларни «UzVC»  Миллий венчур фондининг расмий веб-сайтида ҳавола орқали кузатишингиз мумкин.