Россия илмий жамғармаси

Ўзбекистон Республикаси вакиллари учун Россия илмий жамғармасининг грант танловлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси илмий жамоаларига Россия илмий жамғармасининг халқаро танловларида (кейинги ўринларда РИЖ деб аталади) иштирок этиш учун имконият яратади.

РИЖ халқаро тадқиқот жамоалари учун Фонддан грант маблағлари олиш учун танловлар ўтказади. РИЖ танловда ғолиб бўлган илмий, илмий-техник дастурлар ва лойиҳаларни молиялаштириш орқали фундаментал илмий тадқиқот ва изланишларни молиявий ҳамда ташкилий жиҳатдан таъминлайди.

Грантлар танлов ҳужжатларида кўрсатилган фан соҳасидаги фундаментал илмий тадқиқотлар ва изланишлар учун ажратилади.

Халқаро ташкилот ушбу танловда иштирок этиш учун лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган инфратузилма ва ускуналарни беришга розилиги, лойиҳа доирасида бажарилиши кўзда тутилган иш режалари ва муддатлари, лойиҳани амалга ошириш жараёнида ҳамкорликдаги ижодий фаолияти орқали яратилган интеллектуал фаолият натижаларидан фойдаланиш тартиби, Россия илмий жамоаси учун қўйиладиган Жамғарма талабларидан хабардорлиги тўғрисидаги хатни аризага илова қилиб бериши талаб этилади.

Танлов ҳужжатларининг тўлиқ матни, Танловнинг саралаш тартиби, Экспертиза ўтказиш тартиби ва Илмий, илмий-техник дастурлар ва лойиҳаларни танлов асосида саралаш мезонлари Жамғарманинг www.rscf.ru  ва http://rscf.ru/en/contests веб-сайтларида эълон қилинган.