Коррупцияга қарши курашиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида вазирликнинг 2019 йил 1 июлда “Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 163-сонли буйруғи қабул қилинди.

Вазирликда мазкур буйруқ асосида  қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланган:

Инновацион ривожланиш вазирлигининг коррупцияга қарши кураш буйича Ишчи комиссиянинг таркиби, Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш Дастури, Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш Дастурини амалга ошириш бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган “Йул харитаси” қабул қилинди.

“Йул харитаси” доирасида вазирлик ходимларининг ҳуқуқий онгини ошириш, шунингдек, уларга қабул қилинган ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамиятини етказиш мақсадида қуйидаги маърузалар ўтказилиб, вазирлининг телеграм каналига жойлаштирилди. Жумладан:

Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида;

“Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик”;

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими”;

“Шартнома тузиш: нималарга эътибор бериш керак”;

“Сайлов аҳамияти”;

“Коррупцияга қарши қураш тўғрисида”;

Вазирлик фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа мавзулар.

Вазирлик ва вазирликнинг қуйи ташкилотлар томонидан 2020-2021 йиллар йилда  хизматчилар ва ахолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида 50 ортиқ суҳбатлар, тушунтириш-тарғибот ишлар, семинарлар ўтказилди.

Вазирликда янги ҳодимларни ишга қабул қилишда ОАВ ва вазирликни веб сайтларида эълон берган ҳолда танлов асосида ишга олиш, лавозимга тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришга очиқ-ошкоролик  тамоили жорий этилган;

Вазирлик раҳбарияти томонидан ҳар йиғилишда коррупция ҳавфи, зиёни ва бу йўлда жазо муқаррарлиги тўғрисида доим этиб ўтилади. Бундан ташқари, вазирлик Ҳайъатининг йиғилишлари очиқ тарзда ўтказилиш йўлга қўйилган. Бунда Ҳайъатнинг йиғилишида иштирок этиш истагини билдирганлар иштирок этади.