Илмий ташкилотлар миллий рейтинги

Илмий ташкилотларнинг 2020 йилдаги илмий-инновацион фаолияти натижалари бўйича миллий рейтинги ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармони билан тасдиқланган “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”нинг устувор йўналишларидан бири сифатида илм-фан соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида илмий ташкилотларнинг илмий-инновацион фаолияти самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган миллий рейтинг тизимини жорий этиш юзасидан тегишли топшириқ белгиланган.

Шунингдек, Фармоннинг 2-иловаси билан тасдиқланган “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2020-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 39-бандида мамлакатнинг илмий-техник салоҳиятини баҳолаш, бунда илм-фан соҳаси ҳолати ва уни янада ривожлантириш тенденцияларини таҳлил қилиш, маҳаллий илмий-техник салоҳиятнинг «кучли» ва «заиф» томонларини аниқлаш ва таҳлил қилиш асосида илмий-тадқиқот дастурларининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш вазифалари қўйилган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 11 майдаги 274-сон қарорига асосан “Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган.

Низомга асосан 26 та вазирлик ва идора тасарруфида фаолият кўрсатаётган жами 105 та илмий ташкилотлардан сўров асосида уларнинг илмий-инновацион фаолиятига оид  27 йўналиш бўйича 75 та кўрсаткичдан иборат расмий маълумотлар таҳлил қилинди, унинг натижаларига кўра  илмий ташкилотларнинг 2020 йилдаги илмий-инновацион фаолияти натижалари бўйича миллий рейтинги ишлаб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, “Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига мувофиқ сўралган маълумотлар ва  асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги сабабли 4 та илмий ташкилот рейтингга киритилмади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармонига мувофиқ 2021 йилда халқаро мустақил эксперт компанияларини жалб этган ҳолда барча давлат илмий ташкилотларининг илмий-инновацион фаолиятини аудитдан ўтказиш юзасидан тегишли топшириқ белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармонининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”га асосан:

илмий ташкилотларнинг ҳолати ва иш фаолиятини баҳолаш, илм-фанни тараққий эттириш бўйича давлат сиёсатини мувофиқлаштириш ва стратегик ривожланишнинг вазифа ҳамда йўналишларини белгилаш, илмий-тадқиқот соҳаси ривожланишининг салбий ва ижобий томонларини аниқлаш учун тизимли равишда (ҳар уч йилда бир маротаба) маҳаллий илмий салоҳият, давлат илмий-техник экспертизаси ва илм-фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари халқаро аудит ташкилотлари томонидан мустақил илм-фан аудитидан ўтказилади;

мустақил илм-фан аудити ўтказишга бевосита ваколатли давлат органи – Инновацион ривожланиш вазирлиги масъул бўлиб, аудит натижаларига кўра янги инфратузилмалар ва фан йўналишлари ташкил қилинади, мавжудлари самарадорлигига кўра кенгайтирилади (ёки қисқартирилади) ва янги йўналишлар устида фаолият юритиш учун қайта шакллантирилади.

Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан республикамизнинг барча давлат илмий ташкилотларининг илмий-инновацион фаолиятини аудитдан ўтказиш мақсадида халқаро тендер ўтказилди. Ўтказилган халқаро тендер натижаларига кўра Беларусь Республикасининг “Беларусь илмий-техник соҳани тизимли таҳлили ва ахборот таъминоти институти (БелИСА)” давлат муассасаси ғолиб чиқди ва мазкур ташкилот билан белгиланган тартибда шартнома имзоланган.

Ҳозирги кунда “БелИСА” давлат муассасаси  томонидан мустақил илм-фан аудити тасдиқланган режа асосида ўтказилмоқда. Шартномага мувофиқ  аудит 2021 йилнинг декабрь ойида якунланади.

Илмий ташкилотларнинг 2020 йилдаги илмий-инновацион фаолияти натижалари бўйича миллий рейтинги ҳамда мустақил илм-фан аудити натижалари умумлаштирилган ҳолда ҳар бир илмий ташкилот кесимида тузилмавий ўзгартиришларни амалга ошириш, янги илмий йўналишлар ташкил қилиш, мавжудларини самарадорлигига кўра кенгайтириш / модернизация қилиш (ёки қисқартириш) юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқилади.

Ҳозирги кунда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 08/1-2389-сон топшириғига асосан рейтинг кўрсаткичи бўйича паст натижаларга эга илмий ташкилотларнинг юқори турувчи вазирлик ва идоралари томонидан ортда қолаётган мезонлар асосида зарур чоралар кўриш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда.

Чора-тадбирлар режаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан келгуси бир ой мобайнида 26 та вазирлик ва идора тасарруфида фаолият кўрсатаётган жами 105 та илмий ташкилотларнинг 27 йўналиш бўйича 75 та кўрсаткичдан иборат рейтингга оид маълумотлари асосида туркум таҳлилий материаллар бериб борилади.

 

Илмий ташкилотларнинг 2020 йилдаги илмий-инновацион фаолияти натижалари рейтинги

 

Илмий ташкилотнинг номи

Илмий ташкилотнинг юқори турувчи вазирлик / идораси

Рейтинг бали

1

Ўсимлик моддалари кимёси институти

Фанлар академияси

90,77

2

Биоорганик кимё институти

Фанлар академияси

79,95

3

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари  илмий-тадқиқот институти

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

77,81

4

Пахтасаноат илмий маркази акциядорлик жамияти

“Ўзпахтасаноат” АЖ

76,19

5

Илғор технологиялар маркази

Инновацион ривожланиш вазирлиги

76,05

6

Фан ва тараққиёт ДУК

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

75,37

7

Геномика ва биоинформатика маркази

Фанлар академияси

75,05

8

Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

74,23

9

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти

Сув хўжалиги вазирлиги

73,63

10

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

72,00

11

Ботаника институти

Фанлар академияси

70,57

12

Ион-плазма ва лазер технологиялари институти

Фанлар академияси

69,65

13

Ядро физикаси институти

Фанлар академияси

69,59

14

Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

68,18

15

Геология ва геофизика институти

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

68,12

16

Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти

Фанлар академияси

66,19

17

Математика институти

Фанлар академияси

65,70

18

Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

65,02

19

Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиали

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

64,16

20

Минерал ресурслар институти

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

63,99

21

Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

61,64

22

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти

Фанлар академияси

61,16

23

Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти

Энергетика вазирлиги

60,69

24

Материалшунослик институти

Фанлар академияси

60,49

25

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш
илмий-тадқиқот институти

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

60,47

26

Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

60,22

27

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий амалий тиббиёт маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

58,60

28

Биофизика ва биокимё институти 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

58,58

29

Физика-техника институти

Фанлар академияси

58,34

30

Астрономия институти

Фанлар академияси

58,19

31

Ахборот-коммуникация технологиялари илмий инновацион маркази

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

57,93

32

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

56,83

33

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси

56,64

34

Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий амалий тиббиёт маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

55,30

35

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий тадқиқот институти

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

53,98

36

Санъатшунослик институти

Фанлар академияси

53,41

37

Ботаника институти ҳузуридаги
Ботаника боғи

Фанлар академияси

52,63

38

 Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти

Фанлар академияси

51,90

39

Республика ихтисослаштирилган Кардиология илмий амалий тиббиёт маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

51,62

40

Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

51,57

41

Зоология институти

Фанлар академияси

51,27

42

Микроэлектроника ва яримўтказгичлар физикаси илмий-тадқиқот институти

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

51,22

43

Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

51,05

44

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

51,02

45

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

50,70

46

Сабзавот, полиз экинлар ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

50,69

47

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

50,28

48

Республика ихтисослаштирилган Терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

49,96

49

Иммунология ва инсон геномикаси институти

Фанлар академияси

49,57

50

Санитария, гигиена ва профессионал касалликлар илмий-тадқиқот институти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

48,89

51

Хоразм Маъмун академияси

Фанлар академияси

48,51

52

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

47,38

53

Конструкторлик бюро ва тажриба ишлаб-чиқариш илмий-техник маркази

Фанлар академияси

47,12

54

Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти

Фанлар академияси

46,63

55

Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

46,36

56

Полимерлар кимёси ва физикаси институти

Фанлар академияси

45,96

57

Ветеринария илмий-тадқиқот институти

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

45,74

58

Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

43,99

59

Микробиология институти

Фанлар академияси

43,78

60

Сейсмология институти

Фанлар академияси

43,31

61

Ўзбек-Япон ёшлар инновацион маркази

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

42,22

62

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

42,22

63

Республика ихтисослаштирилган Фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

42,06

64

Тарих институти

Фанлар академияси

41,49

65

Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси

41,47

66

Тиббий паразитология илмий-тадқиқот институти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

41,06

67

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик марказ

Фанлар академияси

40,59

68

Миллий археология маркази

Фанлар академияси

40,30

69

Умумий ва ноорганик кимё институти

Фанлар академияси

39,82

70

Навоий бўлими

Фанлар академияси

39,62

71

Республика ихтисослаштирилган Нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

39,22

72

Давлат адабиёт музейи

Фанлар академияси

39,15

73

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

38,00

74

Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

37,75

75

Гидрометеорология
илмий-тадқиқот институти

Ўзбекистон Республикаси
гидрометеорология хизмат маркази

37,61

76

Республика ихтисослаштирилган Кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

35,96

77

Республика ихтисослаштирилган Акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

35,95

78

Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази

Соғлиқни сақлаш Вазирлиги

34,66

79

“Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг муаммолари ва илмий асослари” илмий-тадқиқот маркази

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

34,48

80

Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти

Фанлар академияси

33,55

81

"O'zlitineftgaz" АЖ

"O'zbekneftgaz" АЖ

32,28

82

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

32,00

83

Шоличилик илмий-тадқиқот институти

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

31,44

84

Республика ихтисослаштирилган Аллергология маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

31,00

85

Республика ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

30,29

86

Ўзбекистон тарихи давлат музейи

Фанлар академияси

30,17

87

Вирусология илмий-тадқиқот институти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

30,09

88

Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

29,30

89

Ипакчилик илмий-тадқиқот институти

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси

28,69

90

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти

Давлат статистика қўмитаси

28,20

91

Шарқшунослик институти

Фанлар академияси

28,00

92

Республика ихтисослаштирилган Нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

27,33

93

Республика иҳтисослаштирилган Эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

27,11

94

Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази

Давлат активларини бошқариш агентлиги

26,67

95

Республика ихтисослаштирилган
Урология илмий-амалий тиббиёт маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

26,00

96

 Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари илмий-тадқиқот институти

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

24,55

97

"Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти" УК

Транспорт вазирлиги

22,88

98

Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

20,73

99

"Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази" МЧЖ

Транспорт вазирлиги

20,41

100

  Темурийлар тарихи давлат музейи

Фанлар академияси

19,00

101

Тошкент  вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

12,63

102

Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жихатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги

11,50

103

"Ўзбекистон миллий метрология институти" Давлат корхонаси

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги

8,00

104

"Шарқ табобати" илмий-тадқиқот институти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

6,00

105

RT-70 Radiorasadxonasi

Фанлар академияси

0,01