Илмий лойиҳалар

Тематик мавзулар

Илмий лойиҳа мавзу (тематик мавзу)лари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси тўғрисида”ги Низом талаблари асосида эълон қилинади.

Тематик мавзулар – давлат ва хўжалик бошқаруви  органлари, маҳаллий давлат  ҳокимияти органлари, илмий  фаолият субъектларининг  асосланган таклифлари, шунингдек  иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг мавжуд  муаммоларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, давлат дастурлари ва  концепцияларда баён этилган вазифа ва топшириқларнинг ҳамда давлат бошқаруви органлари ва  маҳаллий давлат ҳокимияти  органлари олдида турган ўзига хос  муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашга қаратилган таклифлари асосида шакллантирилади ҳамда эълон қилинади.

2018-2019 йилларда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинадиган амалий ва инновацион лойиҳалар танлови учун вазирлик ва идоралар, илмий тадқиқот институтлари, илмий марказлар ва илмий-тадқиқот институтлари томонидан илмий-тадқиққот ишларига давлат буюртмаси сифатида жами 770 та таклиф келиб тушган. Келиб тушган таклифлар асосида умумий қиймати 303,7 млрд. сўм бўлган 243 та тематик мавзулар (1-17-турлар доирасида) эълон қилинди.

2020 йилда илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш учун вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва илмий марказлар томонидан жами 2445 та тематик мавзулар тақдим этилди. Тақдим этилган мавзулар асосида умумий қиймати 590,2 млрд. сўм бўлган 348 та тематик мавзулар (18-37-турлар доирасида) эълон қилинди.

2021 йилнинг июль ойи ҳолатига кўра илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш учун вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва илмий марказлар томонидан жами 1045 та тематик мавзулар тақдим этилди. Тақдим этилган мавзулар асосида умумий қиймати 182,9 млрд. сўм бўлган 160 та тематик мавзулар (38-47-турлар доирасида) эълон қилинди.

1.

Архитектура, қурилиш, дизайн ва шаҳарсозлик фанлари (2018-2021)

2.

Ахборотлаштириш (2018-2021)

3.

Биотехнология ва биология фанлари (2018-2021)

4.

Долзарб тематик мавзулар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича эълон қилинган мавзулар (2018-2021)

5.

Ер тўғрисидаги фанлар (2018-2021)

6.

Ижтимоий фанлар (2021)

7.

Иқтисодиёт ва ҳуқуқ фанлари (2018-2021)

8.

Кимё фанлари, кимёвий технологиялар ва нанотехнологиялар (2018-2021)

9.

Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит муҳофазаси фанлари (2018-2021)

10.

Математика, физика ва механика фанлари (2018-2021)

11.

Тарих ва археология фанлари (2018-2021)

12.

Техника фанлари (2018-2021)

13.

Тиббиёт фанлари (2018-2021)

14.

Ўрмон хўжалиги фанлари  (2018-2021)

15.

Фармакология ва фармацевтика фанлари (2018-2021)

16.

Филология, психология ва педагогика фанлари (2018-2021)

 

Лойиҳалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон, «Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил7 майдаги ПҚ-3698-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш ва амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамисининг “Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарорига мувофиқ ҳозирда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида 414 та фундаментал, амамий ва инновацион илмий лойиҳалар бажарилмоқда.

 

Вазирлик Ҳайъати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6198-сонли Фармони ва 2021 йил 1 апрелдаги “Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5047-сон ҳамда 2018 йил 7 майдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3698-сон қарорларида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил  9 мартдаги 133-сон қарорига мувофиқ танловлар натижаларига кўра молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳалар вазирлик Ҳайъат йиғилишларида кўриб чиқилиб молиялаштирилмоқда.

1-сон ҳайъат

2-сон ҳайъат

3-сон ҳайъат

4-сон ҳайъат

5-сон ҳайъат

6-сон ҳайъат

7-сон ҳайъат

8-сон ҳайъат

9-сон ҳайъат

10-сон ҳайъат

11-сон ҳайъат

12-сон ҳайъат

13-сон ҳайъат

14-сон ҳайъат

15-сон ҳайъат

18-сон ҳайъат