Илмий тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
2 мартдаги 78-Ф Фармойиши билан Ўзбекистон Республикасида халқаро ва республика миқёсида 2021 йилда ўтказиладиган илмий тадбирлар режаси тасдиқланган.

Фармойишга мувофиқ 2021 йилда жами 8 та йўналиш бўйича
654 та, жумладан халқаро миқёсида 278 та, республика миқёсида 376 та илмий тадбирлар ўтказилади.

Илмий тадбир ўтказилгандан сўнг ўн кун муддат ичида бевосита маъсул бўлган ижрочи ташкилот томонидан қуйидаги хужжатлар тақдим этилишиши лозим:

- илмий тадбирларнинг натижадорлигини баҳолаш ва таҳлилий ҳисобот тайёрлаш учун 1-иловада келтирилган саволнома асосида тайёрланган ва ҳисобот (тасдиқланган ва электрон (MS Word) шаклда, conf@mininnovation.uz электрон манзилига);

- илмий-тадбир доирасида имзоланган шартнома, меморандум ва келишувлар тўғрисида маълумотлар 2-иловага мувофиқ;

- халқаро илмий-тадбирда иштирок этган чет эллик мутахассис ва олимлар тўғрисидаги маълумот 3-иловага мувофиқ.

 

Маълумот учун телефон:   71 203-32-23 (ички: 213)