Тижоратлаштириш бўйича жозибадор илмий ишланмалар паспорти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сонли “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонининг 170-бандида келтирилган Илм-фан ютуқларининг электрон платформаси, маҳаллий ва хорижий илмий ишланмалар базасини шакллантириш, ҳар бир олий таълим ва илмий-тадқиқот даргоҳи нуфузли чет эл университетлари ва илмий марказлари билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича 2017-2020 йиллар давомида давлат бюджети хисобидан молиялаштирилган 1246 та лойиҳалардан 146 та энг натижадор инновацион ва амалий лойиҳалар саралаб олинган.