Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари в.б.

Ражаббаев Шароф Рахимбердиевич

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари в.б.

1980 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек.

Маълумоти

Олий маълумотли, банк иши, халқаро валюта-кредит муносабатлари бўйича мутахассис. 

2001 йили Тошкент молия институтини тугатган. 

2003 йили Тошкент давлат иқтисодиёти университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти

2003-2006 йй. –​ Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси аспиранти. 

2006-2012 йй. – Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Халқаро молия институтлари кафедраси катта ўқитувчиси, доцент.

2012-2013 йй. – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Молиявий тизим ва ресурсларни бошқариш кафедраси доценти.

2013-2017 йй. – Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқод маркази директори – университет проректори.

2017-2018 йй. – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг илм-фан шўъбаси мудири.

02.2018 – 11.2018 й. – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Инновацион ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 ноябрь 2018 йилдаги 929-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Қуйидагилар вазир ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
 
  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
  • Вазир вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
  • мутасаддилик қиладиган Вазирликнинг идоравий мансуб бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
  • Вазирлик фаолиятининг мутасаддилик қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ҳамда чора-тадбирларнинг ижро этилиши жараёнини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
  • мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриш, бўлинмалар раҳбарлари ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва қайд этилган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
  • мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлаш, мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни рўёбга чиқариш, шунингдек, улар раҳбарларининг топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
  • Вазирлик ҳайъати қарорлари, вазирнинг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
  • мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, лаёқатлилиги, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
  • инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишни назарда тутувчи дастурлар ҳамда тадбирлар сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
  • мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик вазир томонидан кўриб чиқиш ва имзолаш (виза қўйиш), улар қонунчилик талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирнинг топшириғига биноан иштирок этиш;
  • Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
  • хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
  • мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
  • Вазирлик фаолият соҳасига тегишли бўлган масалалар бўйича фаолиятни такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни Вазирлик раҳбариятига киритиш;
  • мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ҳамда интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш бўйича таклифларни Вазирлик раҳбариятига киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;
  • мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан давлат бошқаруви органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
  • Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш йўли билан улар содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
  • Вазирга давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда улардан эркин фойдаланишни таъминлаш бўйича таклифлар киритиш;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, улар фаолиятида қонунчилик талабларига мувофиқ фаол иштирок этишни, жисмоний ва юридик шахсларнинг барча мурожаатлари ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
  • давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.