Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари

Норинбаев Ойбек Кабилжанович

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари

1979 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек.

Маълумоти

Олий маълумотли, халқаро бизнес, бизнес бошқаруви бўйича мутахассис.

2000 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

2008 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

2010 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва Жамият қурилиш академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти

2000 й. - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Тошкент шаҳар бошқармаси Яккасарой филиали Кредитлаш ва инвестицион лойиҳаларни таҳлил қилиш бўлими 2-тоифали мутахассиси сифатида бошлаган.

2000-2002 йй. - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Тошкент шаҳар бошқармаси Яккасарой филиали Кредитлаш ва инвестицион лойиҳаларни таҳлил қилиш бўлими 2-тоифали мутахассиси, 1-тоифали мутахассиси.

2002-2004 йй. - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси Яккасарой филиали Кредитлаш ва инвестицион лойиҳаларни таҳлил қилиш бўлими етакчи мутахассиси, бош мутахассиси.

2004-2004 йй. - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси Яккасарой филиали бошқарувчиси ўринбосари.

2004-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси Академик филиали бошқарувчиси.

2006-2008 йй. - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

2008-2009 йй. - Республика акциядорлик-тижорат “Ғаллабанк” Бошқаруви раиси ўринбосари.

2009-2013 йй. - Очиқ акциядорлик тижорат “Қишлоқ қурилиш банки” Бошқаруви раисининг ўринбосари.

2013-2018 йй. - "Асака" акциядорлик тижорат банки Бошқаруви раисининг ўринбосари.

2018-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Тадқиқотлар ва молия-иқтисод секторига инновацияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 929-сонли қарори билан О.К.Норинбаев Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

 
Қуйидагилар вазир ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
 
  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
  • Вазир вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
  • мутасаддилик қиладиган Вазирликнинг идоравий мансуб бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
  • Вазирлик фаолиятининг мутасаддилик қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ҳамда чора-тадбирларнинг ижро этилиши жараёнини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
  • мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриш, бўлинмалар раҳбарлари ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва қайд этилган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
  • мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлаш, мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни рўёбга чиқариш, шунингдек, улар раҳбарларининг топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
  • Вазирлик ҳайъати қарорлари, вазирнинг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
  • мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, лаёқатлилиги, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
  • инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишни назарда тутувчи дастурлар ҳамда тадбирлар сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
  • мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик вазир томонидан кўриб чиқиш ва имзолаш (виза қўйиш), улар қонунчилик талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирнинг топшириғига биноан иштирок этиш;
  • Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
  • хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
  • мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
  • Вазирлик фаолият соҳасига тегишли бўлган масалалар бўйича фаолиятни такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни Вазирлик раҳбариятига киритиш;
  • мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ҳамда интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш бўйича таклифларни Вазирлик раҳбариятига киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;
  • мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан давлат бошқаруви органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
  • Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш йўли билан улар содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
  • Вазирга давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда улардан эркин фойдаланишни таъминлаш бўйича таклифлар киритиш;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, улар фаолиятида қонунчилик талабларига мувофиқ фаол иштирок этишни, жисмоний ва юридик шахсларнинг барча мурожаатлари ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
  • давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.