Ўзбекистон Республикаси Инновацион Ривожланиш Вазири ўринбосари

Мансуров Юлбарсхон Набиевич

Ўзбекистон Республикаси Инновацион Ривожланиш Вазири ўринбосари

1956 йил  Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

Маълумоти

Маълумоти – олий, профессор, академик.  

Меҳнат фаолияти

1979-1980 йй. – Фарғона политехника институти кафедра ассистенти

1980-1982 йй. – Фарғона политехника институти ёшлар кенгаши котиби

1982-1983 йй. - Фарғона политехника институти кафедра стажер-тадқиқотчи

1983-1986 йй. - Москва пўлат қотишмалар институти аспиранти

1985-1986 йй. - Москва пўлат қотишмалар институти кичик илмий ходими

1987-1994 йй. – Фарғона политехника институти кафедра ассистенти,  ўқитувчиси, кафедра доценти

1994-1994 йй. – “Нодира” ассоциацияси директор ўринбосари

1994-1995 йй. – “Дугоба” асоциацияси директорининг биринчи ўринбосари

1995-1998 йй. - Фарғона политехника институти “Сифат” назорати бўлими катта нозири, Илмий Кенгаш котиби

2000-2002 йй. - Фарғона политехника институти кафедра доценти

1997-2003 йй. – Фарғона вилояти қошидаги фан ва техника маркази директори

2005-2006 йй. – Тошкент кимё технология институти ижодий гуруҳ лойиҳа рахбари

2006-2008 йй. – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестацияси комиссияси етакчи илмий ходими

2000-2002 йй. – “Фарғона Полимер материаллари илмий-тадқиқот институти” АЖ директори

2002-2003 йй. – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар Кимёси ва физикаси институти етакчи илмий ходими

2003-2006 йй. – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Илмий-техника тараққиётини мувофиқлаштириш Кенгаши Фан ва технологиялар маркази Илмий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлими бошлиғи ўринбосари

2006-2008 йй. – “TBM-Tashkent” МЧЖ офис-менежери, бош директори

2008-2009 йй. – “KIMTEXIM” ДУК Бош илмий маслахатчиси

2008-2009 йй. – “Alfa Plastik” МЧЖ савдо менежери

2009-2009 йй. – Технологиялар трансфери агентлиги директори

2010-2012 йй. – Тошкент кимё технология институти инновация маркази директори

2012-2017 йй. –  Россия Узок шарқ федерал университети профессори, кафедра мудири

2018-2018 йй. -  “МИСиС ”Миллий изланиш технологияси университети профессори, Россия фанлар академияси эксперти, Россия илмий техника масалалари федерал эксперти, «Non-Ferrous Metals» журнали бош мухаррир ўринбосари, «Цветные металлы» журнали муҳаррирлар коллегия аъзоси, диссертация эксперти Кенгаши аъзоси

2018 й.  -  ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Инновацион Ривожланиш Вазири ўринбосари

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.08.2018 йилдаги ПҚ-3902-сон Қарори билан Й.Н.Мансуров Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.

Қуйидагилар вазир ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
 
  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
  • Вазир вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
  • мутасаддилик қиладиган Вазирликнинг идоравий мансуб бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
  • Вазирлик фаолиятининг мутасаддилик қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ҳамда чора-тадбирларнинг ижро этилиши жараёнини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
  • мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриш, бўлинмалар раҳбарлари ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва қайд этилган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
  • мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлаш, мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни рўёбга чиқариш, шунингдек, улар раҳбарларининг топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
  • Вазирлик ҳайъати қарорлари, вазирнинг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
  • мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, лаёқатлилиги, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
  • инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишни назарда тутувчи дастурлар ҳамда тадбирлар сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
  • мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик вазир томонидан кўриб чиқиш ва имзолаш (виза қўйиш), улар қонунчилик талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирнинг топшириғига биноан иштирок этиш;
  • Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
  • хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
  • мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
  • Вазирлик фаолият соҳасига тегишли бўлган масалалар бўйича фаолиятни такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни Вазирлик раҳбариятига киритиш;
  • мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ҳамда интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш бўйича таклифларни Вазирлик раҳбариятига киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;
  • мутасаддилик қиладиган идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан давлат бошқаруви органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
  • Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш йўли билан улар содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
  • Вазирга давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда улардан эркин фойдаланишни таъминлаш бўйича таклифлар киритиш;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, улар фаолиятида қонунчилик талабларига мувофиқ фаол иштирок этишни, жисмоний ва юридик шахсларнинг барча мурожаатлари ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
  • давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.