Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири

Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири

1975 йил  Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. Миллати – ўзбек.

Маълумоти 

Олий, биология фанлари доктори, профессор, академик. 

1992-1997 йили Тошкент давлат университетини тамомлаган

2001 йили Америка Қўшма Штатларининг Техас қишлоқ хўжалиги ва механика университетини тугатган.

Меҳнат фаолияти

1993-1997 - Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Генетика Институти лаборанти лавозимида бошлаган.

1997 йилдан - Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти кичик илмий ходими, аспиранти.

2002-2012 -  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтида илмий ходими, катта илмий ходими,  лойиҳа раҳбари, Геном технологиялар маркази лабораторияси  лойиҳа раҳбари.

2012–2017  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази директори лавозимида ишлаган. 2017 йили Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Кимё-биология фанлар йўналиши бўйича вице-президент вазифаси бажарувчи сифатида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5265-сон Фармонига мувофиқ И.Ю.Абдурахмонов  Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири лавозимига тайинланган.

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
 
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
  • Вазирлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлик зиммасига юклатилган вазифа ҳамда функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ҳамда чора-тадбирларнинг ижро этилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
  • Вазирлик ва унга идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш;
  • Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти девони хизматлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, шунингдек, тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, айрим юқори турувчи ташкилотлар топшириқларини ижро этиш;
  • ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, Вазирликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун шахсий масъулият даражасини белгилаш;
  • Вазирлик фаолиятининг режалаштирилишини ташкил этиш, Вазирлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ҳамда топшириқларини ташкил қилиш ва ижро этиш мониторинги таъсирчан тизимини ташкил этиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни рўёбга чиқариш, шунингдек, идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарларининг топшириқларни ўз вақтида ҳамда сифатли ижро этиши устидан шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
  • Вазирлик ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш;
  • Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрлар, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажриба, юқори даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
  • инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишни назарда тутувчи дастурлар ҳамда чора-тадбирларнинг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
  • фаолият соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар қонун ҳужжатлари талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
  • Вазирликнинг қонун лойиҳаларини сифатли тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;
  • Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;
  • Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, белгиланган муддатларда уларни келишиш (виза қўйиш);
  • Вазирлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
  • ўз ўринбосарлари ва идоравий мансуб бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
  • Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ҳамда интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • Вазирлик ва унинг идоравий мансублигидаги бўлинмалари ходимлари томонидан давлат бошқаруви органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
  • Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш йўли билан улар содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
  • Вазирлик ва унинг идоравий мансублигидаги ташкилотлар ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
  • аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишда, шу жумладан «ягона дарча» принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда улардан эркин фойдаланишни таъминлаш ва Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, улар фаолиятида Вазирлик ходимлари ҳамда раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
  • давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.