Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

Абдуқундузова Назокат Усмонқуловна

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

Абдуқундузова Назокат Усмонқуловна 1975 йили Наманган вилоятида туғилган.

 

1992-1997 йиллар  Тошкент Давлат Шарқшунослик институтида ўқиган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – халқаро иқтисодчи

2018 йилда ШҲТ мамлакатларидаги асосий оммавий ахборот воситалари масъул шахслари учун  семинар иштирокчиси, Пекин, Хитой.

 

Меҳнат фаолияти:

1998-2000 гг. – Ўзбекистондаги Тасис дастури, “Вармап” лойиҳаси раҳбар ёрдамчиси

2004-2008 гг. – “Марвел Джус Ко.” ОАЖ, таржимон

2008-2009 гг. – “Замин пресс нашриёт уйи” МЧЖ, “Жаннат макон” журнали муҳаррири

2010-2011 гг. – Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази, Ахборот-таҳлил бўлимининг бош мутахассиси

2011-2013 гг. – “Эрудит” МЧЖ. “Аъло кайфият” журнали бош муҳаррири. “Бекажон” Эрудит”,  Леди” газеталарининг Тошкентдаги таҳририяти раҳбари

2013-2017 гг. – “Даракчи информ сервис” МЧЖ. “Суғдиёна” газетаси бош муҳаррири

2018-2018 гг. –  ЎзМТРК қошидаги “TV Park Uz” журнали бош муҳаррири

2018-2019 гг. – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи

2019 й. – ҳ.в –  Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби

 

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томнидан ўтказилган “Йил танлови-2019”да “Журналистлар билан энг яхши муносабат ўрнатган матбуот хизмати” номинациясида ғолибликни қўлга киритган.

 

Даврий нашрларда мақолалари, бадиий асарлари ва таржималари чоп этилган. Муаллифлигида 2 та китоби нашр қилинган. 20 қисмли иккита сериалнинг сценарий муаллифи. Людмила Улицкая, Жожо Мойес, Гўзал Яхина, Малала Юсуфзай,Марям Ёқубова каби муаллифларнинг асарларини рус тилидан ўзбек тилига таржима қилган.

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.