Давлат дастури

Уруғчиликда асл навларни яратиш мақсадида тажриба-селекция ишларини тубдан жонлаштириш

“Уруғчиликда асл навларни яратиш мақсадида, тажриба-селекция ишларини тубдан жонлантириш” бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасида замонавий уруғчилик кластерларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиб 2018 йил 29 декабрдаги № 02-15/6090-сонли хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги № 08/1-600-сонли топшириғига мовофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5708-сонли Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-4292-сон қарори билан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази ва унинг бўлинмалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида қайта ташкил этилганлиги сабабли, ҳужжат лойиҳаси янги белгиланган ваколатли давлат органи томонидан қайта кўриб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига қайта киритилиши талаб этилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида замонавий уруғчилик кластерларини ташкил этиш тўғрисида”ги ва “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор лойиҳалари ўрнатилган тартибда кўраб чиқиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборилди (1.05.2019 йилдаги № 02-12/2395-сонли хат).

Шунингдек, вазирликни 2019 йил 1 майдаги
02-12/2413-сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияга юборилган ҳатда вазирлиги томонидан Давлат дастурининг
93-бандидаги вазифалар акс эттирилган “Ўзбекистон Республикасида замонавий уруғчилик кластерларини ташкил этиш тўғрисида”ги ва “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид норматив-ҳуқуқий хужжатларни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор лойиҳалари ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилгани ҳақида маълумот тақдим этилди.