Давлат дастури

Илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш ва илмий ишланмалар бўйича амалий натижадорликни ошириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-табирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Президент Администрацияси томонидан қайта ишлаб тўлдириш учун қайтарилди.

Шу сабабли Германия, Япония, Беларусь, Хитой ва АҚШ давлатларининг илмий-тадқиқотлар ўтказиш тажрибалари ўрганилди.

Бошқарма ходимларидан иборат 2 та гуруҳ тузилиб, Тошкент шаҳридаги 9 та илмий-тадқиқот институтлари фаолияти ўрганилди ва унинг натижалари 7 май куни бошқарма ходимлари иштирокида муҳокама қилинди.

Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, 2019 йилнинг 8 май куни илмий-тадқиқот муассасаларини молиялаштириш манбаларини аниқлаштириш ва янги ИТИ ларни ташкил этиш учун таклифлар олиш учун 67 та вазирлик ва идораларга хат чиқарилди. Шунингдек, ИТИ ва ОТМлар таркибига киритиб бирлаштириш тўғрисида 14 та ОТМ ва 27 та ИТИ ларга хат юборилди.

38 та вазирлик ва идораларнинг 44 та илмий-тадқиқот муассасалари ва 14 та олий таълим муассалари бўйича олинган маълумотлар ўрганилмоқда, шунингдек 9 та янги ИТИ ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилган. ИТИ ларни ОТМ лар таркибига киритиб бирлаштириш масаласи юзасидан 4 та ОТМ ва ИТИ лардан маълумот олиниб, ўрганиш давом эттирилмоқда.