Давлат дастури

Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, амалий натижадорлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида "буюртмачи-тадқиқотчи-инвестор" узлуксиз занжиридан иборат махсус портал ташкил этиш

Инновацион ишланмалар махсус портали (http//:portal.spcenter.uz) ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу портал орқали тижоратлаштириш, амалий самара ва илмий тадқиқотларнинг натижавийлигини таъминлаш мақсадида “буюртмачи-тадқиқотчи-инвестор” доимий боғлиқлик таъминланади.

Портал функциялари ва имкониятларидан фойдаланиш учун қизиқиш билдирган шахсларнинг унинг саҳифасида рўйхатдан ва авторизациядан ўтиши талаб этилади. Рўйхатдан ўтиш “Инвестор” ва “Ишланма муаллифи” лар учун кўзда тутилади.

“Инвестор” ўз шахсий кабинетида лойиҳаларига қизиқиш билдирувчиларнинг лойиҳа молиялаштирилиши қийматини аниқлаш ва ҳоказо масалалар бўйича муайян лойиҳага қизиқишлар ҳисобини юритиш имкониятига эга бўлади.

“Ишланма муаллифи” эса Лойиҳа Паспорти ва Порталда маълум этилиши учун барча зарурий маълумотларни тўлдириб бериш шарти билан ўз лойиҳалари ва ишланмаларини рўйхатга қўйиш имкониятига эга бўлади. Ҳозирда “Ишланма муаллифи” базасида 447 та инновацион ишланмалар ўз аксини топган.

Шу билан бирга “Буюртмачи” барча тармоқларнинг муаммоларини ечишга қаратилган инновацион ишланмалар яратилиши бўйича таклифлар ва талаблардан иборат бўлган буюртма маълумотлар базаси яратилган булиб, ушбу виртуал инновацион портал шаклидаги буюртмачи (муаммолар) базасида 91 та муаммолар ўз аксини топган.