Давлат дастури

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”

Инновацион ривожланиш вазирлиги  “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастуридаги тегишли бандлар ижроси юзасидан қатор ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, Давлат дастурида вазирликка жами 12 та топшириқ юклатилган бўлиб, шундан асосий ижрочи сифатида 5 та топшириқ (73, 166, 226, 240, 241 бандлар) бажарилмоқда.

Ҳамижрочи сифатида бошқа вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда 7 та топшириқ берилган.

Бугунги кунга қадар Давлат дастурида белгиланган асосий 5 та банд бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилган.

  1. Дастурнинг 73-бандида Водород энергетикаси технологияларини ўрганиш ва илм-фанни ривожлантириш оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасиини 2021 йил февралга қадар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилганди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6155-сон Фармони 73-банди ижроси юзасидан Энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 апрелда “Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-5063-сонли қарори қабул қилинди.

  1. Дастурнинг 166-бандида Ҳудудларда илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, илм-фанга кенг жалб қилиш, нуфузли илмий мактабларни шакллантириш, уларнинг илмий салоҳиятини ошириш, соддалаштирилган тартибда ёшларнинг илмий ва стартап лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида илмий дастурни амалга ошириш бўйича Вазирлар маҳкамаси қарор лойиҳасини 2021 йил 20 мартга қадар ишлаб чиқиш юклатилган.

Мазкур банд ижроси юзасидан “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 19 апрелда №222-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили камида бир марта республикада илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшлар ўртасида “Академик ҳаракатчанлик” ва “Бўлажак олим” танлови ташкил этиш белгиланган. “Бўлажак олим” танловини ташкил этиш ва молиялаштириш учун ҳар йили илмий фаолиятга оид давлат дастури доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 50 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратилади.

  1. Дастурнинг 226-бандида физика фанини илм-фан соҳасининг устувор йўналиши сифатида ривожлантириш бўйича илмий изланишлар кўламини ошириш ва жаҳоннинг етакчи илмий ташкилотларига ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш, стажёр-тадқиқотчилик ва докторантура учун мақсадли квоталар ажратиш юзасидан 2021 йил 1 майга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

Мазкур банд ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2021 йил 19-мартда “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5032-сонли қарори қабул қилинди.

  1. 4. Дастурнинг 240-бандида Иқтидорли ёшлар ва илмий изланувчилар учун олий таълим муассасалари орасида фаолият юритадиган инновацион ўқув-илмий марказни 2021 йил 20 июлга қадар ташкил этиш вазифаси юклатилган.

Мазкур банд ижроси юзасидан Тошкент давлат техника университетида инновацион ўқув-илмий марказ қурилиш ишлари манзилли рўйхати тасдиқланди. Марказини фаолиятини ташкил этиш мақсадида жиҳозлаш ҳамда асбоб-ускуналар рўйхати шакиллантирилди, қурилиш ишлари якунланмоқда.

Бундан ташқари ажратилган ҳудудда қурилиш ишлари бошланган бўлиб, бинонинг уч қавати ҳам қуриб битказилди, ҳозирда лаборатория, тақдимот кўргазма ҳамда ўқув машғулот хоналарига ажратиш ишлари олиб борилмоқда.

  1. 5. Дастурнинг 241-бандида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Самарқанд, Навоий, Сирдарё, Тошкент вилоятларида Ёшлар технопаркларни йил давомида фaoлиятини ташкил этиш вазифаси юклатилган.

Мазкур банд ижроси юзасидан 2021 йил 17 февралда Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги технопарк қурилиш ишлари якунланиб, иш фаолияти йўлга қўйилди.

Андижон вилоятида Андижон машинасозлик институти ҳудудида ёшларнинг стартап лойиҳаларини амалга оширишга ҳамда такомиллаштиришга хизмат қиладиган 6,3 млрд. сўмлик Ёшлар технопарки иш фаолиятини бошлади.  Ушбу технопаркда 2,4 млрд. сўмлик замонавий лаборатория асбоб ускуналари ҳамда техникалар харид қилинди.

Самарқанд вилоятида Самарқанд давлат университети ҳузурида умумий қиймати 8,4 млрд. сўмлик, технопарк барпо этилмоқда. Унда ўқув курслари, ишлаб чиқариш зоналари, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш учун Самарқанд Ёшлар технопаркига 4,1 млрд. сўмлик лаборатория асбоб ускуналари ҳамда техникалар харид қилинди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида, Сирдарё ҳамда Навоий вилоятларида технопарк қурилиш ишлари учун лойиҳа-сметаси ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Сирдарё ҳамда Навоий вилоят ҳокимларининг технопаркларга тегишли ер ажратилиши бўйича қарорлари қабул қилинди. Ушбу ҳудудларда технопаркларни қурилиш ишлари бошланиши 2021 йил II-чораги этиб белгиланган.