Халқаро маслаҳатчи

Виктория Гариб

Халқаро маслаҳатчи

1967 йил Самарқандда туғиган.

 

Маълумоти

Олий, тиббиёт фанлар доктори, профессор

1990 й., Тошкент тиббиёт институти

2005, Докторантура, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти

2008, 2010, 2012, Вена шаҳри тиббиёт университетида Интернатура (Австрия)

 

Меҳнат фаолияти:

1998-2001 – Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида Марказий илмий-тадқиқот лаборатория мудираси

2000-2003 – Виттен/Хердеке Университетининг Иммунология институти илмий ходимаси (Германия) 

2005-2013 – Тошкент врачлар малакасини ошириш институти тиббий иммунология кафедра мудираси

2007-2013 – ОАК тиббий-биологик секциясининг экспертлар кенгаши эксперти ва илмий котиби

2007-2013 – Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг халқаро муносабатлар бўйича проректори 

2014 йилдан - Вена ш. Тиббиёт Университети Патофизиология ва Аллергия тадқиқотлари Департаменти илмий ходими, профессор, Молекуляр аллергология ва иммунология бўйича университетларнинг Халқаро платформаси Вице-Президенти (Вена, Австрия); EAACI - Европа аллергологлар ва клиник иммунологлар Академияси, ÖGAI - Австрия аллергологлар ва иммунологлар жамияти аъзоси

2016 йилдан - "Аллергия ва иммунология халқаро архиви" журнали таҳририят ҳайъати аъзоси

2018 йил 1 июлдан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг халқаро маслаҳатчиси лавозимига тайинланган

Қуйидагилар халқаро маслаҳатчининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аллерген манбалар аэробиологик мониторинги тармоғини жорий қилиш ва ривожлантириш, прогнозлаштириш, аҳоли ва тиббиёт ходимларини хабардор қилиш бўйича вазирлик фаолиятини мувофиқлаштиради;
  • аллергология хизматини замонавийлаштириш ва шиддат билан ривожлантиришга қаратилган инновацияларна жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
  • Вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан ҳамкорликда амалдаги ёки кучини йўқотган қарор ва меъёрий ҳужжатларни ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, инновацион ривожланиш соҳасидаги вазирлик, идоралар ва субъектларнинг фаолиятини тартибга солиш, бошқариш ва назорат қилиш тизими бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва киритади;
  • инновацияларни татбиқ этиш ва ривожлантириш бўйича концепцияни ишлаб чиқишда иштирок этади.