Халқаро маслаҳатчи

Сулейменов Ербол Зинаддинович

Халқаро маслаҳатчи

1973 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – қозоқ.

 

Маълумоти                                                  

Олий, физика-математика фанлари номзоди

1999 й., Манчестер унверситети Фан ва технологиялар институтини тамомлаган (“Умид” жамғармаси йўлланмаси)

 

Меҳнат фаолияти

2000-2003 - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Иқтисодиёт таҳлили Департаменти бош иқтисодчиси, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқрмаси бошлиғи  ўринбосари

2004-2005 - Қозоғистон “Миллий инновация фонди” АЖ маслаҳатчиси

2005-2006 – Қозоқ фан-техника институти, Бош директорининг биринчи ўринбосари

2006-2011 - Қозоғистон Республикаси Фан-техника ахбороти миллий маркази директори

2009-2010, 2011-2013 - Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги фан Қўмитаси раиси ўринбосари

2013-2015 - Қозоғистон Республикаси “Фан жамғармаси” бошлиғи

2015-2017 - БМТ  Яшил технологиялар ва инвестиция лойиҳалари Халқаро лойиҳаси раҳбари

2017 йилдан - ҳ.в. - “Kazakhinvest” Кустанай вилояти бўйича ҳудудий директори

2018 йил 10 декабрдан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Халқаро маслаҳатчиси

Қуйидагилар Халқаро маслаҳатчининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

 

  • инновацион ривожланиш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда кўмаклашади;
  • миллий инновацион тизим шаклланиши ва ривожланиши бўйича таклифлар киритади;
  • инновацияларни рағбатлантириш ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритади;
  • инновациялар, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
  • давлат илмий-техник экспертиза тизимини такомиллаштириш, шу жумладаш молиялаштириш учун лойиҳаларни танлаш бўйича тавсиялар тайёрлайди, шунингдек лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилади;
  • илмий-техник ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
  • инновацион ривожланиш ва илм-фан соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;
  • халқаро молиявий институтлар билан илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришга қаратилган қарз маблағларини жалб қилиш масалаларини мувофиқлаштиради;
  • Вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан амалдаги ёки кучини йўқотган қарорлар ва меъёрий ҳужжатлар бўйича таклифлар тайёрлайди, вазирлик, шунингдек инновацион ривожланиш соҳасидаги идора ва субъектлар тузилмаси, тартибга солиш тизими, бошқарув ва назорат бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва киритади;