Юқори мартабали маслаҳатчи

Карстен Хайнц

Юқори мартабали маслаҳатчи

1961 йил Германия, Гримма шаҳрида туғилган. Миллати – немис.

 

Маълумоти 

Олий, Ульянов Давлат университети фаҳрли профессори. 

1985 йили Ломоносов номли Москва Давлат Университети

 

Меҳнат фаолияти

1985-1989 йй. – Германия (Германия Демократик Республикаси) Фанлар академияси тадқиқотчиси.

1991-1997 йй. – Германия Федерал таълим ва илмий тадқиқотлар вазирлиги бўлим бошлиғи.

1997-1997 йй. – Буюк Британия Таълим ва бандлик департаменти стажери.

1997 – 2009 йй. – Германия Федерал таълим ва илмий тадқиқотлар вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари.

2009 – 2013 йй. – Германиянинг Россия Федерациясидаги элчихонаси “Фан ва таълим” бўлими бошлиғи

2013 – ҳ.в. – Германия Федерал таълим ва илмий тадқиқотлар вазирлиги бошқарма бошлиғи

2019 й. 7 мартдан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг юқори мартабали маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

Қуйидагилар юқори мартабали маслаҳатчининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

  • ўз билими, малакаси ва тажрибасини қўллаган ҳолда вазирлик бошқарма ва бўлимларининг ваколатли ходимлари билан биргаликда Ўзбекистонда инновациялар инфратузилмаси, инновацион соҳани тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш жараёнига кўмаклашиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
  • вазирлик бошқарма ва бўлимларининг ваколатли ходимлари билан биргаликда амалдаги ёки ўз кучини йўқотган қарор ва меъёрий ҳужжатларни ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, инновацион ривожланиш соҳасидаги вазирлик, идоралар ва субъектларнинг фаолиятини тартибга солиш, бошқариш ва назорат қилиш тизими бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва киритади;
  • инновацияларни татбиқ этиш ва ривожлантириш бўйича концепцияни ишлаб чиқишда иштирок этади;
  • Вазирлик фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиши бўйича Вазирлик раҳбариятига таклиф ва тавсияларни киритади;
  • Вазирликнинг инновацион ривожланиш бўйича мажлисларида иштирок этади;
  • халқаро ва республика конференциялари ва форумларида иштирок этади ва маърузалар билан чиқади.