Халқаро маслаҳатчи

Авлянов Жамшит Кенжаевич

Халқаро маслаҳатчи

1956 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек.

 

Маълумоти

Олий, Кимё фанлари номзоди, Ph.D. (фалсафа доктори)

1978 йил Тошкент Политехника Институтини тамомлаган.

1985 йил Москва Давлат Университетини тамомлаган (аспирантура).

 

Меҳнат фаолияти

1978-1979 – “Средазэлектроаппарат” муҳандис-технологи лавозимида бошлаган.

1979-1980 – “Средазэлектроаппарат” муҳандис-конструктори

1980-1981 – Полимерлар химияси ва физикаси институти илмий ходими

1981-1985 – Москва Давлат Университети, Юқори молекуляр бирикмалар кафедрасининг аспиранти

1986-1991– Полимерлар химияси ва физикаси институти, илмий ходим

1991-1995 – Пенсильвания Университетида таклиф этилган илмий ходим

1995-2013 – Eeonyx Corporation (АҚШ) кимёгар-муҳандиси, техник директори, бош директор, президент

2013 й. - ҳ.в. –   Altinit LLC (АҚШ) бош директор, президент

2015 й. - ҳ.в. –   ConTex LLC техник директори, президент

1997 й. - ҳ.в. –  Avloni Academy of Music (АҚШ), Биргаликда эгалик қилувчи ва ҳомий.

 

2018 й.ҳ.в - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг консультанти

 

Қуйидагилар Халқаро маслаҳатчининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

 

  • илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, Инновацион ривожланиш стратегиясини жорий қилиш соҳасида консультатив ёрдам кўрсатади;
  • кимё, кимёвий технологиялар ва янги материаллар соҳасидаги илмий-техник, инновацион, амалий ва стартап лойиҳалар экспертизасида иштирок этади;
  • нанотехнологиялар ва наноматериаллар соҳасида кадрларни тайёрлашда ёрдам кўрсатади;
  • органик яримўтказувчан материаллар учун наноқопламалар асосида янги материалларни ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказади;
  • Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг Илмий стартаплар Акселератори дастурини амалга оширишда эксперт ва консультатив ёрдам кўрсатади.