Танловлар

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Беларусь Республикасида аспирантурада ўқиш учун танлов эълон қилади!

Беларусь Республикасининг олий таълим муассасаларида  аспирантурада таълим олиш учун ўтказиладиган танловда қатнашиш истаги бўлган талабгорлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

- иштирокчи маҳаллий ёки хорижий олий таълим муассасасида магистр даражасини олган бўлиши;

- рус тилини мукаммал билиши;

- 40 ёшдан ошмаган бўлиши.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

 

  1. Шахсий маълумотнома (Объективка).
  2. Олий таълим муассасаси ёки илмий-тадқиқот институти муҳри билан тасдиқланган бакалавр ва магистр дипломи ва иловалари нусхалари.
  3. Олий таълим муассасаси ёки илмий тадқиқот институти илмий котиби томонидан тасдиқланган илмий ишлар рўйхати ва нусхалари.
  4. Беларусь Республакасида ўқиш учун танланган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси ҳамда таълим йўналиши кўрсатилиши керак. Танланган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси Беларусь Республикасида юқори рейтингга эга бўлиши лозим.

Танлов ҳужжатлари жорий йилнинг 11 мартидан 20 мартига қадар шанба ва якшанбадан ташқари ҳар куни соат 9:00дан 17:00гача вазирлик биносида қабул қилинади. (Масъул ходимлар: Шофайзиев Акмал, Холов Набижон +998 (71) 203-32-23 (ички рақам: 221).

Танловга келиб тушган ҳужжатлар вазирлик махсус комиссияси томонидан ўрганилади ва иштирокчилар билан суҳбат ўтказилади.

Зарур ҳолатларда қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин.

Электрон почта: n.xolov@mininnovation.uz