Танловлар

Ўзбекистон – Россия стартап лойиҳалари танлови

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Россия Федерацияси Инновацияларни рағбатлантириш жамғармаси билан биргаликда “Ўзбекистон – Россия Федерацияси” стартап лойиҳалари танловини эълон қилади.

Ҳамкорликда амалга ошириладиган стартап лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Россия Федерацияси Инновацияларни рағбатлантириш жамғармаси ўртасида имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги битимга мувофиқ амалга оширилади.

Ушбу танловда иштирок этиш учун инновацион фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар Россия Федерациясининг тадбиркорлик субъектлари билан лойиҳани амалга ошириш учун “лойиҳа шериклари” сифатида биргаликда амалга ошириш тўғрисида келишувга эга бўлишлари керак.

Бир томонлама тўлдирилган лойиҳалар бўйича аризалар қабул қилинмайди. У ёки бу томоннинг экспертизаси натижаларига кўра молиялаштиришга тавсия этилмаган лойиҳалар танловдан чиқарилади.

Танлов инновацияларнинг барча йўналишлари бўйича ўтказилади.

Аризаларни қабул қилиш муддати: 2021 йил 5 августга қадар давом этади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳар бир лойиҳа учун 2 йил давомида 1 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги маблағларни тақдим этади. Лойиҳанинг давомийлиги 24 ойдан ошмаслиги керак.

Танлов ва ариза шакли ҳақида тўлиқ маълумотларни ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин. Ҳужжатларнинг электрон нусхалари қуйидаги электрон манзил орқали қабул қилинади: startup.uz.ru@gmail.com

Талабнома шакли рус тилида тўлдирилиши ва белгиланган муддатдан кечиктирмай юборилиши лозим. Саволлар билан қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин:

(71) 227 4317; (71) 203-32-23 (232)

Танлов натижалари Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.