Долзарб хабарлар

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2 йиллиги муносабати билан вазир табриги

Азиз дўстлар!

Барчангизни Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган Инновацион ривожланиш вазирлигининг бугун 2 ёшга тўлганлиги муносабати билан чин қалбимдан табриклайман.

Вазирлигимиз ходимлари билан биргаликда халқимиз фаравонлиги ва турмуш даражасини яхшилашга қаратилган олижаноб ишга ўз хиссасини қўшаётган вазирлигимиз ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, Илмий-техник кенгашлари, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлар–директор ўринбосарлари, шунингдек, илм-фан ва технологияларни ривожлантиришда самарали фаолият юритаётган республикамиздаги барча олимлар, ёш ихтирочилар ва тадбиркорларга чуқур миннатдорчилигимни изҳор этаман!

Шу билан бирга, Сизларни янги ихтиролар, чуқур изланишлар ва республикамизни инновацион ривожлантиришда Юртбошимиз ва халқимиз томонидан бизларга билдирилган ишончни оқлашга чорлаб қоламан.

Қадрли ҳамкасблар!
Сизларни бугунги шодиёна билан яна бир бор самимий муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, улкан зафарлар ва оилавий бахт-саодат ёр бўлишини тилайман.

Иброҳим Абдураҳмонов,
Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири.