Долзарб хабарлар

Ёш олимларни илмий стажировкаларга юбориш бўйича ўтказилган танловнинг II чорак якунлари натижалари

“Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартиби тўғрисида”ги Низомга ва Махсус экспертлар гуруҳининг жорий йил 21 июндаги 19-сон, 26 июндаги 20-сон ва 27 июндаги 21-сон йиғилиш баёнлари якуний хулосаларига асосан илмий стажировка дастури тақдимотини ўтказган 1-иловада келтирилган номзодлар рўйхати рад этилганлигини билдиради.

Махсус эксперт гуруҳининг жорий йил 2 июлдаги 22-сон йиғилиш баёни умумлаштирилган якуний хулосасига асосан 2-иловада келтирилган номзодлар рўйхати маъқулланди ҳамда молиялаштириш учун тавсия этилди.

Ўтказилган танлов муҳокамалари натижасига кўра Махсус эксперт гуруҳи номзодлар тақдимотини ҳар томонлама, қўйилаётган масаланинг долзарблиги, натижадорлиги, аниқлиги, тадқиқотчининг тажрибасини кўриб чиқиб, мазкур Низом талабларига мувофиқ саралаш жараёни давомида, кўпчилик ҳолатларда кузатилаётган камчиликларни бартараф этиш мақсадида, қўшимча тарзда Сизга, қуйидагиларни тавсия қилади.

Шу жумладан:

илмий стажировка ўташга илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан тавсия этиладиган номзодлар илмий стажировка дастурининг қабул қилувчи томон билан биргаликда пухта ишлаб чиқилган ва асосланганлиги, қўйилаётган масаланинг мақсад ва вазифаларининг долзарблиги, илмий ёки иқтисодий самарадорлигига, аниқлигига, замонавий илмий методологиядан фойдаланганлиги ҳамда тадқиқотчининг тажрибаси каби мезонларга алоҳида эътибор берилиши;

илмий стажировка дастурларини тасдиқлашда дастурлар ҳар бир номзод бўйича алоҳида чуқур тахлил қилинган ҳолда тайёрланиб, мавзулари бир бирини такрорламаслигига ва илмий стажировканинг илмий-тадқиқот ва/ёки олий таълим муассасасининг йўналишлари, эҳтиёжлари ва талабларига мослигига риоя этилиши;

номзодларнинг хорижий тилларни тасдиқланган ўз дастурлари доирасида иш фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган даражада билиши ва қўллай олишига номзодни тавсия қилган илмий тадқиқот муассасасининг маъсулиятини ошириш;

илмий стажировканинг давомийлиги бўйича узоқ муддат белгиланишини асосланганлиги ва зарур ҳолларда қисқартирилиши;

илмий стажировка учун талаб этиладиган маблағлардан яшаш харажатларини белгилашда Адлия вазирлигида 2015 йил 19 ноябрда 2730-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомга асосан белгиланган меъёрлардан ошиб кетмаган ҳолда тасдиқловчи хужжатлар асосида иқтисодий тежамкорлиги ва стажировка учун муайян авзалликларга (масофаси яқинлиги, қулай транспорт қатнови ёки ва шу кабилар) эгалиги, асосланган таклифлар асосида белгиланилиши мақсадга мувофиқдир.

Маълумот тариқасида, таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда илмий кадрлар тайёрлаш жараёнини жадал ривожлантириш ва сифатини ошириш, иқтидорли ёшларни илм-фанга кенг кўламли жалб қилиш, олий таълим ва илмий муассасаларнинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ундан республиканинг инновацион ривожланишида самарали фойдаланиш масалалари алоҳида аҳамият касб этади.

Юқоридагиларни ҳамда ёш олимларни илмий стажировкаларга юбориш мақсадида танлов ўтказиш ҳар чоракда ташкил этилишини инобатга олган ҳолда, навбатдаги танлов жараёнларига мазкур Низомлар талаби бўйича ва тавсияларга мос ҳолда барча тегишли маълумот (ҳужжат)ларни тўлиқ, сифатли ҳамда белгиланган муддатлардан кечиктирмасдан тақдим этишингиз сўралади.

 

Танлов якуни натижалари Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2019 йил 5 июлдаги 01-51/3658-сон хати билан рўйхат бўйича вазирлик ва идораларга йўлланган.