Долзарб хабарлар

Ўзбекистон-Россия қўшма стартап лойиҳалари танлови

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Россия Федерацияси Инновацияларни рағбатлантириш жамғармаси билан биргаликда "Ўзбекистон – Россия Федерацияси" стартап лойиҳалари учун  танлов эълон қилади.

Биргаликда ўтказиладиган стартап лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Россия Федерацияси Инновацияларни рағбатлантириш жамғармаси ўртасида имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги битимга мувофиқ амалга оширилади.

Ушбу танловда иштирок этиш учун инновацион фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар Россия Федерациясининг тадбиркорлик субъектлари билан лойиҳани "лойиҳа шериклари" сифатида биргаликда амалга ошириш тўғрисида келишиб олишлари керак.

Битта томонлама тулдирилган аризалар лойиҳалари қабул қилинмайди. Бу ёки бошқа томоннинг экспертизаси натижаларига кўра молиялаштириш тавсия этилмаган лойиҳалар танловдан чиқарилади.

Танлов инновацияларнинг барча юналишлари бўйича ўтказилади.

Аризаларни қабул қилиш муддати: 2020 йил 16 июнь.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳар бир лойиҳа учун 2 йил давомида 1 000 000 000 сўмдан ошмайдиган миқдорни тақдим этади. Лойиҳанинг давомийлиги 24 ойдан ошмаслиги керак.

Танлов ва ариза шакли ҳақида тўлиқ маълумотни бу ердан олишингиз мумкин. Ҳужжатларнинг электрон нусхаларини қуйидаги электрон манзилга юборинг: startup.uz.ru@gmail.com. Талабнома шакли рус тилида тўлдирилиши ва белгиланган муддатдан кечиктирмай юборилиши лозим. Саволлар билан қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин: (71) 227 4317.

Танлов натижалари Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.