Долзарб хабарлар

Қўриқлаш-ёнғин сигнализация тизимига техник хизмат кўрсатувчи ташкилотлар диққатига!

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бино-иншоотларида қўриқлаш-ёнғин сигнализация тизимига техник хизмат кўрсатувчи ташкилотни аниқлаш бўйича Энг яхши таклифларни танлаш асосида хизмат кўрсатувчи ташкилотни аниқлаш юзасидан эълон.

Энг яхши таклифларни танлашни ўтказиш тартиби - бир босқичли.

Буюртмачи - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

Манзили: 100174, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Университет кўчаси 7 уй.

Энг яхши таклифларни танлашни ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул шахс – бош мутахассис М.Муҳиддинов.

Телефон: 71-203-32-23, +99890-352-99-92

Хизматларнинг максимал умумий нархи – 120 000 000,0 сўм.

Хизмат кўрсатиш муддати (120 кун) – 2021 йил 31 декабрга қадар.

Батафсил маълумотни www.dxarid.uzex.uz муахсус ахборот портали орқали олишингиз мумкин.

Махсус ахборот порталида эълон қилинган лот рақами 7146642

Эълон бўйича таклифларни қабул қилишнинг охирги муддати 2021 йил 16 сентябрь соат 13:00 гача.