Долзарб хабарлар

Халқаро астма ва аллергияга қарши кураш куни арафасида ўтказилаётган тадбирларимизга таклиф этамиз!

Ҳурматли дўстлар,

Сизларни Халқаро астма ва аллергияга қарши кураш куни арафасида ўтказилаётган тадбирларимизга таклиф этамиз!

 

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббуси билан замонамизнинг муҳим муаммоларидан бири – астма касаллигига жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш мақсадида  ҳар йили май ойида Халқаро астма ва аллергия куни ўтказилади.

Ўзбекистонда бу куни илк бора 2003 йили нишонланди ва ўшандан бери анъанавий тусга кириб, эндиликда ҳар йили ҳам тиббиёт ходимлари, ҳам аҳоли орасида кўпчиликни қамраб олмоқда.

11 май куни Инновацион ривожланиш вазирлигида тиббиёт ходимлари, олимлар иштирокида  мана шу муаммога бағишланган  илмий-амалий конференция ўтказилди. Эндиги тадбиримиз эса шу тадбирнинг давоми сифатида  БИРГАЛИКДА – КУЧМИЗ  шиори остида ёшлар ва болалар учун спорт мусобақаси ва ижодий танлов ўтказилади.

  Биргаликда “АЛЛЕРГИЯСИЗ ДУНЁ” барпо этамиз!

16 МАЙ, СОАТ 10.00  

ДАСТУР

ЁШЛАР СПОРТ МАРАФОНИ – талабалар иштирок этади

Тошкент тиббиёт академияси

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети

Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

 

ОФФЛАЙН БОЛАЛАР РАСМЛАРИ  ТАНЛОВИ –  6 ёшдан 12 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этади

 

ҒОЛИБЛАРНИ ТАНТАНАЛИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ