Долзарб хабарлар

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари ва тижорат банклари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги “UzVC миллий венчур фонди” МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқарувга бериш учун танлов эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 215-сонли қарори, 2020 йил 3 ноябрдаги “UzVC миллий венчур фонди” фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 684-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5583-сон Фармонига мувофиқ, 2021 йил 11 майда танлов ўтказилади.

Танловда устав капиталида давлат улуши бўлмаган мустақил хусусий бошқарув компаниялари ва тижорат банклари қатнашиш ҳуқуқига эга.

Марказлашган манбалар ҳисобидан венчур лойиҳаларни молиялаштириш учун “UzVC миллий венчур фонди” МЧЖга ажратилган ресурсларга тенг миқдорда (15,0 млрд.сўм) хусусий сектор маблағларини жалб қилиш бошқарув компаниясини танлашнинг асосий шартларидан бири этиб белгиланади.

Танловда қатнашиш учун аризачи Давлат активларини бошқариш агентлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

  • бошқарув компанияси тўғрисида умумий маълумот (паспорт);
  • бошқарув компаниясидан талаб қилинадиган ҳисобот меморандуми;
  • хўжалик жамиятининг давлат улушини ишончли бошқариш бўйича ўтказиладиган танловда қатнашиш учун аризаси;
  • ишончли бошқариш бўйича бизнес-режа (ношаффоф (ичи кўринмайдиган) конвертга жойлаштирилган ва аризачининг муҳри босилган ҳолда);
  • аризачи тўғрисида маълумот;
  • давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси, корхона Низоми ва унга киритилган ўзгартиришлар нусхалари (бир маротаба тақдим қилинади);
  • танлов қатнашчиси томонидан тақдим этилган солиқ инспекциясида қабул қилинганлиги тўғрисидаги белги билан охирги ҳисобот даври ва охирги йил бўйича, танлов қатнашчиси томонидан тасдиқланган бухгалтерия балансидан нусха (бошқарувчи компания микрофирма ҳисобланган тақдирда, охирги йилги баланс тақдим қилинади);
  • ариза берилаётган санада бюджет, бюджетдан ташқари тўловлар ва иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида солиқ идорасининг маълумотномаси;
  • охирги ҳисобот даври ва охирги йил бўйича молиявий ҳисоботлар ва молиявий ҳисоботлар бўйича аудитор хулосасидан нусха (Ўзбекистон Республикаси норезидентлари учун);
  • аризачининг мазкур соҳадаги иш тажрибаси ва қимматли қоғозларни бошқариш соҳаси бўйича иш тажрибаси тўғрисида маълумот.

Ариза берувчининг бизнес-режаси қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига олиши лозим:

  • корхонанинг кучли ва заиф томонларини ёритган ҳолда, корхонанинг жорий ҳолати таҳлили;
  • бозор (тармоқ) бўйича маркетинг изланишлари;
  • соф фойданинг асосланган прогноз кўрсаткичлари (уч йилга).

Қуйидагилар бўйича ишончли бошқарув фаолияти дастури:

- иштирокчи сифатида давлат манфаатларини ифодалаш;

- корхонанинг ривожланиш стратегиясини белгилаш;

корхона мулки сақланишини (бутлигини) ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

- ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, корхона молия-хўжалик фаолиятини яхшилаш, давлат бюджети олдида мажбурий тўловлар ва иш ҳақи бўйича қарздорлик юзага келишининг олдини олиш;

- корхонада корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш ва уни такомиллаштириш;

- корхона соф фойдасидан дивидендлар тўлаш ёки ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтириш орқали ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

- давлат манфаатларини назарда тутувчи бошқа мажбуриятлар ва режалар.

Аризалар 2021 йил 10 май куни Тошкент вақти билан соат 16:00 гача Давлат активларини бошқариш агентлиги биносида қабул қилинади.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг манзили: Тошкент шаҳри, Амир Темур  кўчаси, 6-уй, индекс: 100000, электрон манзил: info@davaktiv.uz

Маълумот учун телефонлар: 71-259-21-47, 71-259-20-47, 95-500-09-19

Бошқарув компанияси тўғрисида умумий маълумот (паспорт)         Сана:                   .

Бошқарув компаниясининг тўлиқ номи:

 

Манзил                                              Кўча:                                         

 

Шаҳар:    

 

Давлат:

 

Почта индекси:

 

Телефон рақами:

 

Бошқарув компаниясини назорат қилувчи Давлат регулятори:

 

 

Давлат регуляторида Регистрацион рақами:

Давлат регуляторидан ўтилган Регистрацион хужжатлар, лицензия ва сертификатлар тақдим этилиши лозим

 

 

Қўшимча маълумот олиш учун маъсул шахс:

 

Ф.И.О.:  

 

Лавозими:

 

Телефон рақами:

 

e-mail манзили:

 

 

Фонд хажми10-15 млрд. сум 

 

 

Ҳамкорлик муддати:

(йиллар)

Инвестицион давр:                            

Инвестиция қилинган стартапларга

яна қўшимча инвестиция киритиш

даври (follow-on period):                                  

Узайтириш даври (extension period):                                  

Бошқарув компаниясининг

харажатлари (%):

(management fees)

                                

Инвестицион давр мобайнида

(investment period):      %            дан

Инвестиция қилинган стартапларга яна қўшимча инвестиция киритиш даври мобайнида (follow-on period):    _ %           дан

Узайтириш давр мобайнида (extension period):      %           дан

        

 

Турли хил шартлар:

Ҳисобот валютаси:                                 

Минимал даромад даражаси (Hurdle):                             %

IRR:                                 %

Cash on cash (C-o-C):                               %

Инвестициялардан олинган фойдадан фоиз

(Carried interest):                               %

Бошқарув компанияси томонидан жалб

 қилинадиган маблағнинг хажми (GP commitment):                           50%

ёки бошқарув компаниясининг ўзи  фондга 

бошқа LP инвесторларни жалб қилиши лозим

уларнинг инвестициядаги улуши UzVC венчур 

фонди йўналтираётган маблағларга тенг 

миқдорда бўлиш керак

Инвестицион фокус

Стратегик фокус:                      _____                                      

Географик фокус:  Ўзбекистон Республикаси 

Соҳа ёки сектор:                                  _____                                     

 

Бошқарув компаниясидан талаб қилинадиган ҳисобот меморандум

Private placement memorandum (PPM) 

 Маблағ жойлаштириш меморандуми

Executive summary. Why should UzVC choose you as a managing company? (3-4 pages)

● Market opportunity

● Background, history, and performance of the firm 

● Management team 

● Investment focus areas 

● Summary of terms

Investment strategy and market opportunity (4-5 pages)

Investment process (3-4 pages)

Organization and management team
(4-5 pages)

Selected transactions/investment summary

Investment terms (5-10 pages)

Risk and regulatory considerations
(10 pages)   

 

Қисқача хулоса. Нима сабабдан UzVC жамгармаси Сизни компания бошкарувчиси сифатида танлаши керак? (3-4 бет)

● Бозордаги имкониятлар

● Фирма ва унинг фаолияти тарихи, фирма эришган кўрсатгичлар

● Бошқарув жамоаси

● Инвестицияларнинг асосий йўналишлари

● Шартлар хулосаси

Инвестицион стратегия ва бозордаги имкониятляр (4-5 бет)

Инвестиция жараёни (3-4 бет)

Ташкилий структураси ва бошқарув жамоаси (4-5 бет)

Эффектив инвестициялар тарихи (портфолио)

Инвестиция шартлари (5-10 бет)

Регуляторлар билан боғлиқ хавфлар (10 бет)