Долзарб хабарлар

“Бюджет-солиқ, пенсия, банк ва инвестициялар соҳасида акселератор механизмларини такомиллаштириш” мавзусида 2 босқичли республика банкирлар ва молиячилар форуми

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда “Бюджет-солиқ, пенсия, банк ва инвестициялар соҳасида акселератор механизмларини такомиллаштириш” мавзусида 2 босқичли республика банкирлар ва молиячилар форумини (кейинги ўринларда - Форум) ўтказишни режалаштирилган.
Форумнинг асосий мақсади бюджет-солиқ, пенсия, банк-молия ва инвестициялар соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар жараёнининг барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга бўлган акселератор механизмларини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари бўйича иқтисодий экспертлар ҳамжамияти вакилларини жалб қилиш ва уларнинг илмий асосланган хулоса ва таклифларини умумлаштирган ҳолда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Ушбу мақсаддан келиб чиққан ҳолда форум ишини 2 босқичда ташкил қилиш ва ўтказиш режалаштирилган.
Биринчи босқич жорий йилнинг 12 декабрида “Бюджет, солиқ ва пенсия соҳаларидаги акселератор механизмларни такомиллаштириш” мавзуси йўналишида ўтказилиб, қуйидаги секцияларни ўз ичига олади:
1-Секция. Бюджет тизимини ўрта ва узоқ муддатли молиялаштиришга ўтказишнинг акселератор механизмлари.
2-Секция. Рақамли солиқ тизимига ўтишнинг акселератор механизмлари.
3-Секция. Интеллектуал мулкни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш
4-Секция. Хусусий пенсия фондлари фаолиятини илғор хориж тажрибаси мисолида таҳлили ва Ўзбекистонда хусусий песия фондларини ташкил этиш истиқболлари.
5-Секция. Ўзбекистонда Бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағларини инвестицияларга жалб қилиш механизмларини такомиллаштириш.
Форумда иштирок этиш учун таклиф қилинувчилар:
- Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий-педагогик ходимлари, докторант ва магистрантлари;
- соҳа вазирлик ва идораларининг мутасадди раҳбар ходимлари ва етакчи мутахассислар;
- ҳудудий ҳокимият ва бошқарув органларининг соҳа раҳбарлари ва етакчи мутахассислари;
- соҳа илмий-тадқиқот марказларининг илмий ходимлари.

Форум Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси биносида бўлиб ўтади (Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мовароуннаҳр кўчаси, 16-уй)

Маълумот учун:
Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Моварауннахр кўчаси 16-уй.
Тел./факс: (998 71) 237-48-32
E-mail: bfa.forum@gmail.com