Долзарб хабарлар

"InnoWeek.Uz" Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги онлайн ўтказилади

Янги ички ва хорижий технологияларни намойиш этиш, аҳоли ҳаёт даражасини яхшилаш ва янги технологиялар алмашинуви орқали мамлакат иқтисодиёти учун фойдали бўлган янги инвестицион имкониятларини жалб қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ҳозирги кунда ишлаб чиқилаётган электрон платформада жорий йилнинг 3–8 ноябрь кунлари "InnoWeek.Uz" Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги ўтказилади.

«InnoWeek.Uz» – ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тўпланган салоҳият ва илмий-техник соҳадаги инновациялар ва инвестиция лойиҳалари соҳасидаги иш натижаларини намойиш этишга қаратилган тадбир. Ушбу тадбир маҳаллий ва хорижий ҳамкорлар/инвесторлар билан янги истиқболли инновацион ишланмалар билан танишиш ва инвестицияларни янада жалб қилиш учун ноёб майдондир. Давлат илмий марказлари, илмий-тадқиқот институтлари, университетлар, саноат корхоналари ва технопарклар асосий экспонентлардир.

2020 йилда инновация ҳафталиги доирасида қуйидаги онлайн тадбирларни ўтказиш режалаштирилган:

«Халқаро инновацион ярмарка»;

● «Робототехника бўйича халқаро чемпионат»;

● Осиё-Тинч Океани технологиялар трансфери маркази (ОТТТМ) билан ҳамкорликда «Минтақавий семинар».

● "Инновацион ғоялар етакчиси" кўкрак нишони билан тақдирлаш.

Innoweek доирасида, стартапларни амалга ошириш учун потенциал инвесторлар ва бизнес-фаришталарини жалб қилиш учун краудфандинг (оммавий/жамоат молиялаштириш) тизимининг ноёб платформаси бўлиши кутилаётган «Ишланмалар банки»ни ишга тушириш режалаштирилган.

Меҳмонларни рўйхатга олиш
show.innoweek.uz

Иштирокчиларни рўйхатга олиш
Expo.innoweek.uz

Қўшимча маълумот олиш учун биз билан боғланинг: spcenter@mininnovation.uz.