Долзарб хабарлар

COVID-19: ClinicalKey билан сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг

Янги коронавирус — COVID 19 ҳақидаги сўнгги далилларга асосланган маълумотларни топиш ҳамда шифокор-ҳамкасблар ва беморлар ўртасида маълумотлар билан алмашиниш мақсадида ClinicalKey платформасидан қандай фойдаланиш мумкин?

Шу ва бошқа саволларга жавобни 30 апрель куни соат 11:00 да бўлиб ўтадиган вебинарда олишингиз мумкин.

Вебинардан иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг: https://vimeo.com/402473601.

COVID-19 пандемияси кўплаб мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш тизимига салбий таъсир кўрсатмоқда. Коронавирусга қарши курашишга доир тавсиялар, амалий тажрибаларни мутахассислар ва кенг жамоатчиликка тақдим этиб бориш учун ClinicalKey клиник қидирув тизими доимий равишда янгилаб борилмоқда. Платформада тўлиқ матнли боблар, қўлланмалар, журнал мақолалари (шу жумладан матбуотдаги мақолалар), жорий клиник тадқиқотлар ва COVID-19 га бағишланган жорий клиник ахборотномалар билан танишишингиз мумкин. Шунингдек, Elsevier Тиббиёт мутахассислари, тадқиқотчилар ва кенг жамоатчилик манфаати учун Коронавирусга қарши курашиш бўйича янги Ахборот марказини ишга туширди: https://covid-19.elsevier.health.

ClinicalKey – бу соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари учун беморларни даволашда яхши натижаларга мўлжалланган онлайн-платформадир. Унда тиббий амалиёт ва тиббий таълимни қўллаб-қувватлаш учун тўлиқ форматдаги Elsevier Books (> 1000) ва журналлар (> 600) тақдим этилган. ClinicalKey платформаси аъзолари ушбу манбалардан бепул фойдаланишлари мумкин.