Долзарб хабарлар

Болаларни иншолар танловида иштирок этишга чорлаймиз!

Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббусидан бири бўлган 3-ташаббуси аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан фойдаланишни ташкил этиш, ёшларимизнинг дастурлашга бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда иқтидорли ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этиш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги танлов эълон қилади.

Танлов 3 гуруҳ (4-7, 8-10, 11-13 ёш) болалари ўртасида бўлиб, ёшга қараб танлов топшириқлари берилади ҳамда ҳар бир гуруҳ бўйича 2 нафардан ғолиблар саралаб олинади.

Танлов шартлари:

4-7 ёш

“Менинг биринчи дастурим” мавзусида видеолавҳа

1 дақиқалик (ҳажми 100 мб)дан ошмаган видеолавҳа тайёрлаб, уни @innovator_video Телеграм гуруҳига жойлаштиринг.

8-10 ёш

“Мен новаторман” мавзусида (70-90 сўз)дан ошмаган иншо ёзиб, уни @innovator_insho Телеграм гуруҳига жойлаштиринг.

11-14 ёш

“Менинг инновацион ғоям” мавзусида иншо

(100-130 сўз)дан ошмаган иншо ёзиб, уни @ innovator_insho Телеграм гуруҳига жойлаштиринг.

Танлов шартлари бўйича видеолавҳа ва иншоларни юқорида кўрсатилган телеграм гуруҳларга жорий йилнинг  1 майга кадар белгиланган тартибда юбориш талаб этилади.

Танлов ғолиблари Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясининг ғоялар генератори платформаси аъзолигига номзод бўлиб ҳисобланадилар. Бу эса ўз навбатида ёшларга ғояларини такомиллаштириш имкониятини беради. Бундан ташқари, ғолиблар “JuniorCode” (болалар учун дастурлаш) курсларида бепул ўқиш имкониятига эга бўлади.

АНКЕТА