Долзарб хабарлар

“Ёшларда ижтимоий фаолликни шакллантиришнинг замонавий муаммолари: лидерлик, ижодкорлик, инновациялар” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги ижтимоий соҳани янада ривожлантириш бўйича белгилаб берилган вазифаларнинг бешинчи банди хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-Ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “2019 йилда республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси”га мувофиқ жорий йилнинг 20 ноябрда Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси биносида “Ёшларда ижтимоий фаолликни шакллантиришнинг замонавий муаммолари: лидерлик, ижодкорлик, инновациялар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилиши режалаштирилган. 

Конференция куйидаги йуналишлар бўйича ташкил этилади;

  • шўъба: Лидерлик психологиясининг замонавий муаммолари
  • шўъба: Ёшларда ижодий тафаккурни ривожлантириш истицболлари
  • шўъба: Ёшларда инновацион потенциални шакллантириш имкониятлари

Илмий-амалий конференцияни ўтказиш тартиби: Конференция 2019 йил 20 ноябрь соат 10.00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтади ва унда вазирлик, идора, ташкилот, муассасалар тегишли мутахассислари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари, ёш олимлар (докторантлар, мустақил тадқиқотчилар, магистрантлар хамда бакалавр босқичидагилар)нинг иштирок этиши назарда тутилган.

Илмий-амалий конференцияда иштирок этувчиларнинг илмий мақолалари
куйидаги талаблар асосида қабул қилинади:

  1. Илмий мақолалар конференция йуналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий далилларга суяниб, тугалланган фикрлар асосида тегишли таклиф ва тавсиялар тақдим этилган холда бўлиши лозим.
  2. Тақдим этилаётган илмий мақолалар соҳа бўйича етук мутахассисларнинг камида битта тақризи билан қабул қилинади.
  3. Илмий мақолалар матнлари таҳрир қилинган холда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб, бир нусхада расмийлаштирилган бўлиши лозим. Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилиб, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг тўлиқ фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозими ёки илмий унвони ёзилади, 1 интервалдан кейин ташкилот (иш ёки ўқиш жойи) ва шаҳар номи кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матн мазмуни 1,5 интервалли қаторларда ёзилади.
  4. Матннинг электрон нусхаси MSWordдастурида, TimesNewRomanшрифтида, 14 кегел катталигида бўлиши, 2 бетдан кам бўлмаслиги ва 4 бетдан ошмаслиги лозим. Мақолаларнинг электрон нусхаси (RTF) ва тақризи имзоси билан сканер қилинган (PDF) ҳолатда мақолага илова қилиб, conference@yomi.uz электрон манзилига юборилади.
  5. Ҳаволалар мақоланинг охирида берилади, унда адабиётнинг муаллифи, номланиши, нашриёти, нашр йили, фикр олинган ёки асосланган саҳифаси кўрсатилади хамда ўрнатилган тиниш белгилари тизимига амал қилинади. Ҳар бир мақола антиплагиат дастурида текширилади.
  6. Конференциянинг расмий тиллари: ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз. Мақоланинг ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида резюмеси (2-3 жумлада), таянч тушунчалар эса матн изчиллигида расмийлаштирилади. Жадваллар, чизмаларнинг рақамлари ва ёзувлари уст қисмига жойлаштирилади.
  7. Конференция учун материаллар 2019 йил 9 ноябрьга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг (Тошкент шаҳри, И.Каримов кўчаси 45-уй) ташкилий қўмитасига тақдим этилиши мумкин.

Мақолалар илмий савияси бўйича ташкилий қўмита томонидан танлаб олинади. Қуйилган талабларга жавоб бермайдиган мақолалар чоп этилмайди ва қўлёзмаси қайтарилмайди.

Баён этилган маълумотлар ва уларнинг илмий-назарий асосланганлиги хамда методик жиҳатлари бўйича муаллиф(лар) масъулдир. Батафсил маълумотларни (0371) 232-61-31, 232-61-45 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.