Долзарб хабарлар

“Интернет тармоғида ёшлар: мулоқотнинг ижтимоий томонлари, муаммолар, замон реновациялари” мавзусидаги республика илмий-амалий ва ижодий ёшлар конференцияси

Жорий йилнинг 11 апрелида Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий ихтисослаштирилган IT мактаби конгресс залида “Интернет тармоғида ёшлар: мулоқотнинг ижтимоий томонлари, муаммолар, замон реновациялари” мавзусида республика илмий-амалий ва ижодий ёшлар конференцияси.

 

Конференция қуйидаги йўналишлар бўйича ташкил этилади:


1-йўналиш: Ёшлар дунёқарашининг шаклланишида интернетнинг ўрни: медиахавфсизлик


2-йўналиш: Рақамли иқтисодиёт: янгиланаётган Ўзбекистонни IT платформалари, янги технологиялар ва бизнес моделлари орқали ривожлантириш йўллари

3-йўналиш: Ахборот маконинининг норматив-ҳуқуқий асоси

4-йўналиш: Блогинг ва электрон журналистика этикаси: медиасаводхонлик

Конференция учун мақолалар 2020 йил 20 мартига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Институтнинг (Тошкент шаҳри, И.Каримов кўчаси 45-уй) ташкилий қўмитасига тақдим этилиши мумкин.

Ўтказиш вақти: 2020 йил 11 апрель куни соат 10.00 да (регистрация 9:00 дан)

Анжуман ўтказиладиган манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтyмқули кўчаси, 22-уй, "Авиагородок-22". Мўлжал: “Ашхабод” истироҳат боғи.

Aхборот xати