Долзарб хабарлар

13-тур “Филология, психология ва педагогика фанлари” йўналишида эълон қилинган “Ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари учун Ўқув-методик мажмуаларни электрон банкини жорий қилиш” мавзуси олиб ташланди

2019 йил 13 август куни Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар танловининг 13-тур “Филология, психология ва педагогика фанлари” йўналишида эълон қилинган “Ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари учун Ўқув-методик мажмуаларни электрон банкини жорий қилиш” мавзуси олиб ташланди.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармонининг 5-банди (“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин”).