Долзарб хабарлар

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази илғор лабораторияларида ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги биносини қурилишини, шунингдек, Инновацион ишланмаларни татбиқ этишнинг илмий-амалий маркази ва инновацион боғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 апрелдаги 276-сон қарорига асосан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий марказининг илғор лабораторияларига ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилади.


Ҳужжатлар қуйидаги 6 та йўналишдаги лабораториялар учун қабул қилинади:


- «Аэрокосмик лаборатория»
- «Учувчисиз парвоз этувчи қурилмалар лабораторияси (УПEҚ)»
- «5G янги тармоқ авлодлари лабораторияси»
- «3D прототиплаштириш лабораторияси»
- «Робототехника ва мехатроника лабораторияси»
- «Интернет буюмлари (IoT) лабораторияси»

Танлов иштирокчилари суҳбат натижаларига кўра қабул қилинади.


Ҳужжатларни қуйида кўрсатилган манзилга o.xamidov@mininnovation.uz 2019 йилнинг 5 декабрига қадар юборишингиз ёки ушбу рақамга +99(890) 392 96 66 қўнғироқ қилишингиз мумкин.


Танлов иштирокчилари учун қуйидаги шартлар мавжуд.
- олий таълим муассасасини тугатганлиги;

- хорижий тилларни (рус ва инглиз) сўзлашув даражасида билиш.