Долзарб хабарлар

“Ўзбекистон-Беларусь” халқаро илмий-техник лойиҳалар ва ёш олимлар илмий стажировкалари иштирокчиларининг 1-Республика форуми бўлиб ўтади

3 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Ўзбекистон-Беларусь” халқаро илмий-техник лойиҳалар ва ёш олимлар илмий стажировкалари иштирокчиларининг 1-Республика форуми бўлиб ўтади.
Форумда “Ўзбекистон-Беларусь” халқаро илмий-техник лойиҳалар, ёш олимлар илмий стажировкалари ва ҳамкорликнинг келгуси йўналишлари каби масалалар муҳокама этилади.
Тадбирда Беларусь Ресрубликасида илмий стажировкада бўлган ёш олимлар томонидан энг асосий натижалар бўйича тақдимотлар намойиш этилади.

Тадбир вақти: 09:30-14:00.

Тадбир жойи: Халқаро Вестминстер Университети.