Вазирлик фаолияти

Ёқилғи-энергетика тармоғини ривожлантириш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастурининг тегишли банди (189-банд) ижросини таъминлаш юзасидан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик
    ва ташкилотлар билан биргаликда “2018-2021 йилларда Энергия тежовчи технологиялар ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар” Дастури ишлаб чиқилди ҳамда идоралараро қўшма Қарор билан тасдиқланди.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш Агентлиги фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида”ги Қарори лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Мазкур лойиҳаларни тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун киритилди.

  1. Мавжуд электр энергия таъминоти ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш тизимини автоматлаштириш бўйича “Блокли тариф тизими” лойиҳаси ишлаб чиқилди ва мазкур лойиҳа таклиф сифатида “Ўзбекэнерго” АЖ, Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ўрганиб чиқиш учун тақдим этилди. Ҳозирги кунда ушбу лойиҳа Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида амалиётда жорий этилди.

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

- электр энергияси истеъмолчиларининг манфаатдорлиги ошиши ҳисобига энергиясамарадор ва энергиятежамкор технологияларни тадбиқ қилишни жадаллашишига олиб келади.

  1.  Ўзбекистонда ««Ренкин органик цикли» технологияси асосида паст ҳароратли атмосферага чиқариб юборилаётган иссиқлик, йўлдош ва факел газлари салоҳиятидан фойдаланган ҳолда кичик қувватли турбогенераторлар ёрдамида қўшимча электр энергия ишлаб чиқариш» лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлида 606-ф- сонли Фармойиши қабул қилинди.

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

- Қўшимча электр энергиясини ишлаб чиқариш учун иккиламчи ҳамда муқобил энергия ресурсларидан фойдаланиш.

- Маҳаллий илмий-техник ишланмалари ва тадқиқотларни, илғор хориж технологияларни амалиётга мақсадли тадбиқ қилиш.

- Атмосферага ис газларини чиқарилишини камайтириш.

- Табиий газ тежалиши.

  1. Илғор технологиялар маркази ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи қошида “Янги яратилаётган инновацион маҳсулотлар ва технологиялар тажриба-синов тадқиқотларини ўтказиш тажриба-синов қурилмасини ташкил этиш” лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳа “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ, Чиноз нефтни қайта ишлаш ва Илғор технологиялар маркази билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига қарор қабул қилиш учун киритилди.

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

- нефт-газ соҳасида инновацион технологиялар яратишда тажриба-синов тадқиқотларини олиб бориш имкониятини беради;

- импортдан келтирилаётган кимёвий реагентлар, катализаторларни “кириш назорати” жорий этилади;

- илм-фан ҳамда ишлаб чиқаришни узвийлигини таъминлашда муҳим бўғин барпо этилади;

- тармоқ олий таълим талабаларини жалб қилиш орқали уларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш имкониятини яратади.

  1. “Smart Grid” (Ақлли тармоқлар) лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

 

  • етказиб берилган ва истеъмол қилинган электр энергияси, газ, иссиқ ва совуқ сув ҳажмлари тўғрисида, электртрансформаторлари ва бошқа узатиш тармоқларининг техник ҳолати ҳақида, тармоққа ноқонуний уланишлар тўғрисида маълумотларни тезкор равишда олиш;
  • техник йўқотишларнинг хажмини аниқлаш ҳамда тармоқ ишини автоматик тарзда оптималлаштириш;
  • электр жиҳозларидаги носозликларни аниқлаш ва тезкор равишда бартараф этиш чораларини кўриш.

Дастлабки натижалар ва ҳулосаларни олиш мақсадида Юнусобод тумани хокимлиги томонидан Юнусобод тумани, 14-мавзе “Юнусота” маҳалласи намуна-пилот шаклини жорий этиш учун танланди.

  1. Муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланиш мақсадида “Талимаржон сув омборида янги гидроэлектростанциясини барпо этиш” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳани жорий этиш истиқболлари ўрганиб чиқилди. Ҳозирда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаш учун USAID агентлиги (молиявий маблағлари ҳисобидан) билан ҳамкорликда дастлабки техник иқтисодий асос ишлаб чиқилмоқда. Бу лойиҳа доирасида республиканинг бошқа ҳудудларидаги гидроиншоотларнинг истиқболларини ўрганиш бўйича ишлар олиб борилади.

Мазкур сув иншоотида қуввати 17 МВтли гидроэлектростанция қуриш салоҳияти мавжуд ва йилига 57 млн. кВтс электр энергиясини ишлаб чиқариш имкониятини бор.

  1. Ўзбекистонда электр энергиясини истеъмолчиларга етказиб беришда электр энергиясини ишлаб чиқарилган ҳажмидан 20%гача бўлган миқдори тармоқларда йўқотишларни камайтириш мақсадида “Паст кучланишли тармоқларни модернизация қилиш” лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур лойиҳа амалиётда жорий этиш учун Энергетика вазирлигига таклиф сифатида тақдим этилди.

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

- тармоққа ноқонуний уланишлар олдини олиш;

- етказиб берилаётган электр энергиясининг сифатини яхшилаш.

9. “Электр энергия ўлчов воситаларини лаборатория шароитида ва ўрнатилган жойида автоматлаштирилган қиёслов-синов қурилмаси” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳанинг мақсади Республикадаги лабораторияларни стационар қиёслов-синов қурилмалари ҳамда Мажбурий Ижро Бюроси  инспекторларини кўчма қиёслов-синов қурилмалари билан таъминлаш бўлиб, бу ўз навбатида бир вақтнинг ўзида 20 дона ҳисоблагични қиёслайди ва кўчма қурилма ҳисоблагични жойида МИБ ҳодими томонидан қиёслаш имкониятини беради. Ҳозирги кунда 100% прототипи ишлаб чиқилиб, белгиланган меъёрлар O’z DSt 8.041-2014 маълумотлар базаси асосида дастурий таъминот тайёрланди ва синов ишлари ўтказилди.

  1. “Ўзбекистон Республикасида биоэнергетика тармоғини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилди. Келишиш жараёнида ушбу қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбааларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4422-сон Қарорининг 22-банди ижросини таъминлаш учун Мақсадли Дастур ишлаб чиқишда асос сифатида фойдаланишга келишилди.

 

11. “Ангрен ИЭС” ва “Янги-Ангрен ИЭС”ларда тўпланиб қолган кўмир кули чиқиндиларини қайта ишлашни ташкил этиш ва маҳсулотини қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, косметология каби соҳаларда жорий этиш” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

- кўмир кули чиқиндиларини утилизация қилиш ва қайта ишлаш;

- атроф-муҳит ифлосланишини камайтириш;

- кўмир кули ва ценосфера чиқиндиларини комплекс қайта ишлаш орқали, кўмир таркибига қараб пўлат, алюминий ва бошқа нодир ер металларини олиш;

- кўмир кулидан боғловчи материаллар сифатида фойдаланиш орқали бетон, щебень ва ҳ.к. маҳсулотлари олиш имкониятини яратиш.

  1. Водороддан ёқилғи сифатида фойдаланиб кўчма электр энергияси ишлаб чиқарадиган қурилма (GenCell)” лойиҳаси бўйича иш олиб борилмоқда.

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

  • экологик жиҳатдан тоза технология;
  • қурилмани эксплуатация қилиш оддий;
  • экстремал иқлим шароитида (-40 дан +500С) ишлаш имконияти;
  • атроф муҳитни ифлосланишини кам;
  • шовқин ва вибрация содир бўлмайди.
  1. Истеъмолчилар орасида энергия тежамкорлик маданиятини шакллантириш, қайта тикланувчи энергия манбааларидан фойдаланиш афзалликларини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Яшил энергия бурчаги” лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Энергетика вазирлигига таклиф сифатида киритилди.

 

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

-   истеъмолчиларда энергияни тежаш маданиятини шакллантириш имкониятини яратади ва натижада иқтисодиёт реал секторининг ўсиш даражасига ижобий таъсир ўтказади;

- мамлакатда муқобил энергия манбааларини ривожлантиришда амалий намуна бўлади;

14. “Насос станциялар, электр юритгичларлар, кўтариш механизмлар ва бошқа соҳалардаги жиҳозлар электр қисмларига мўлжалланган частотали конверторларни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилишини ташкил этиш” лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур лойиҳа амалиётда жорий этиш учун Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда “Узэлтехсаноат” уюшмасига таклиф сифатида тақдим этилди.

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

  • халқ хўжалигида қўлланилаётган электр юритувчи қурилмаларининг энергетик самарадорлигини оширади, ишлаш ресурсларини узайтиради;
  • импорт ўрнини босувчи маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқарилади;
  • маҳаллий мутахассисларнинг салоҳият даражаси ортади.
  1. “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизими ва бизнес секторининг синергетик интеграция жараёнларини 2030 йилгача такомиллаштириш Концепцияси” ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ушбу қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига қарор қабул қилиш учун киритилди. 

   16. “Шаҳар ва қишлоқ ҳудудидаги дарё, канал, сув омборлари сувларини тозалаш қурилмаси” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

  • лойихани амалга ошириш натижасида Мўйноқ шаҳри аҳолиси тоза ва арзон ичимлик суви билан таъминланади;
  • турли касалликлар, шу жумладан юқумли касалликлар тарқалиши олди олинади;
  • сувни тозалаш даражаси қадоқланган сувлар сифати билан тенг бўлади.

  17. Энергетика, Иқтисодиёт ва саноат, Молия вазирликлари билан ҳамкорликда “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва 2019 йил 22 августда ПҚ-4422-сон билан тасдиқланди.

  1.  “Ўзбекистонда қуёш панелларидан фойдаланиш салоҳиятини ўрганиш асосида мамлакатимизда муқобил электр станцияларини барпо этиш ҳамда ушбу соҳада инновацион технологияларни ривожлантириш мақсадида “Research & Development” инновацион марказини яратиш” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

  • республикада ушбу соҳадаги илмий потенциални ривожланишига ёрдам беради;
  • ёш кадрларни ва олимларни тайёрлаш базаси яратилади.

    19. “Углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлаш орқали қўшимча қиймати юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича     Кластер фаолиятини ташкил этиш” Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига қарор қабул қилиш учун киритилди.

Кластер лойиҳасини амалга ошириш доирасида олиб борилган ҳисоб китобларга кўра: конларнинг қўшимча ишлаб чиқаришни максимал таъминлаган ҳолда 2019-2038 йиллар давомида нефт қазиб олиш ҳажмини 1 917,3 минг тоннага ошириш кўзда тутилган;

Сурхондарё нефт ва газ минтақаси конларида нефт қазиб олишни кўпайтириш бўйича қатор ишларни амалга ошириш мақсадида
2019-2029 йилларда камида 145 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни жалб қилиш режалаштирилган.

Инвестицияларнинг асосий ҳажми қуйидагиларга йўналтирилади:

- маънан ва жисмонан эскирган асбоб-ускуналарни алмаштиришга;

- нефт қазиб олишни кўпайтириш учун замонавий усул
ва технологияларни жорий қилиш, шу жумладан геологик ва техник , ҳамда янги қудуқларни бурғулаш ишларини амалга ошириш;

- “Евро” стандартларига жавоб берадиган юқори октанли автомобил бензини ва дизел ёқилғиси ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида бензинни қўшимча гидротозалаш ва каталитик реформинг қурилмасини қуриш ва ҳ.к.

 20. Инновацион ривожланиш вазирлиги 

(15 млрд. сўм) ва Буюк Британиянинг «Company Petromaruz Limited» компанияси (15 млрд. сўм) ўртасида нефтгаз, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳаларида илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳамкорликда давлат грантларини бажариш бўйича Меморандум имзоланди.

 21. Устюрт газ кимё мажмуаси “ТАР-маҳсулот чиқиндиларини комплекс қайта ишлаш орқали қимматбаҳо кимё реагентларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 22. “Power Global Engineering Inc” (АҚШ) ҳамкорликда Устюрт газ кимё мажмуасида ишлаб чиқарилаётган полипропилен грануласи асосида “Биаксиаль-ориентирланган полипропилен плёнкаси (БОПП) ишлаб чиқариш” инвестицион лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 23. “Фойдаланишдан чиқарилган салоҳияти паст ва консервацияланган газ конларидаги паст босимли табиий газларни кичик ҳажмдаги газларни тозалаш қурилмасида истеъмолга яроқли ҳолатга келтириб, қурилмага яқин ҳудудда хусусий тадбиркорлар томонидан барпо этиладиган қурилиш материалларини (ғишт, гипс ва ҳ.к.) ишлаб чиқариш цехлари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари иссиқхоналарига етказиб бериш” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

- Муборакнефтгаз ҳудудидаги консервацияланган газ конларидаги мавжуд қолдиқ газларни тадбиркорлик субъектларига реализация қилиш;

- фойдаланишдан тўхтатилган ва консервацияланган газ конларидаги қолдиқ паст босимли қудуқлардан қўшимча йиллик
127,75 млн.м3 газ ҳажмини ишлаб чиқариш;

- қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва қўшимча иш ўринларини очишга йўналтириш;

- паст босимли ва фойдаланишдан чиқарилган газ конларидан олинган ва ўз ҳисобидан табиий газни истеъмолга тайёрлаш ва кичик ишлаб чиқариш соҳасига етказиб бериш имкониятлари яратилади.

24. “Асфалтбетон ва цементбетон қопламали автомобил йўлларини қуриш ва таъмирлаш бўйича кластер ташкил этиш” Президент Қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур қарор лойиҳаси тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш ишлари олиб борилмоқда.

  1. Бўлим ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан давлат илмий-техник дастурлари асосида энергетика ва геология-минералогия тармоқларидаги мавужуд илмий муаммоларни ечимига қаратилган амалий ва инновацион мавзуларни ҳамкорликда эълон қилиш, давлат грантларини ажратиш ва лойиҳаларни молиялаштиришга қаратилган Қўшма қарорлар имзоланди.