Вазирлик фаолияти

Ҳудудларни ривожлантириш бўлимининг ташаббуслари ва сўнгги ютуқлари

Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Мамлакатни 2019-2020 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ва инновацион ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга амалга ошираётган ташрифларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ўзаро ҳамкорликда янги истиқболли инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан ўзаро ҳамкорликда Меморандум ишлаб чиқилиб тасдиқланди.

Ушбу меморандум доирасида вазирлик ва партия ҳодимлари биргаликда ҳудудларда тадбиркор ва фермерлар ва аҳоли билан учрашувлар, тадбирлар ташкил этиб, улардан энг долзарб ғояларни олиб, ўрганиб, лойиҳа кўринишига келтириш, ҳар бир ҳудуд кесимида паспортларини тайёрлаб, ҳудудларни инновацион ривожлантириш учун аниқ чора-тадбирлар, йўл хариталари ишлаб чиқиб ижрога қаратиш ва бажарилишини биргаликда назоратга олиш каби вазифалар белгиланган.

Меморандум доирасида Тошкент вилоятининг  Пскент туманида  ҳамкорликда ишлар бошлаб юборилди. Туманда бир нечта тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, учрашув давомида улар томонидан қуйидаги ғоялар бўйича таклифлар олинди.

     

Жумладан:

  • Тошкент вилояти Пскент туманида “Строй карат” МЧЖ ҳамда Россиянинг “Алтайстроймаш” МЧЖ билан ҳамкорликда "Ангрен" ва "Янги Ангрен" Иссиқлик электр станциясининг ишланган кўмир кукуни чиқиндиларидан инновацион усулда импорт ўрнини босувчи ғишт (газабетонный) маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси;
  • “Строй карат” МЧЖ томонидан газобетон ва арматура каркасини қайта ишлаб инновацион усулда арзон нархдаги енгил плиталар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси;
  • Тошкент вилояти Пскент тумани кичик саноат зонаси ҳудудида “Agro house trading” МЧЖ томонидан жунни қайта ишлаб, замонавий одеял ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси.

Навоий вилоятида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳудудларни ривожлантириш бўлими мутахассислари ва Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан ҳамкорликда Тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Тадбиркорлар томонидан бир нечта инновацион таклиф ва ғоялар таклифлар муҳокама қилинди. Хусусан:

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида лалмикор ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида сув тежамкор ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш, АҚШнинг «Valmont Industries» компанияси билан ҳамкорлик лойиҳаси асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сувни иқтисод қилиш;

Ушбу масала юзасидан Қизилтепа тумани ҳокими билан учрашув ўтказилиб, тумандаги “Фахриддин  Ойбек” фермер хўжалигидаги 100 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш технологияси синов тариқасида ўрнатишга келишиб олинди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида

Ҳудудларни ривожлантиришга инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси мутахассислари томонидан Тошкент вилоятида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари билан учрашув ўтказилди. 2019 йил 27 июл куни улар Тошкент вилоятида бўлиб, сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари билан учрашиб, сухбат ўтказдилар, суҳбат давомида яратилаётган янги навлар бўйича маълумот берилди.

 Фотосуратларда яратилаётган янги навлардан намуналар келтирилган

Инновацион ривожланиш вазирлигида Ҳиндистоннинг дурагай уруғчилиги соҳасида фаолият юритувчи “Kalash Seeds Pvt. Ltd” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Жорий йилнинг 26-27 июнь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида Ҳиндистоннинг дурагай уруғчилиги соҳасида фаолият юритувчи “Kalash Seeds Pvt. Ltd” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Вазирлик раҳбарияти ва “Kalash Seeds Pvt. Ltd” компанияси вакиллари Андижон вилоятига ташриф буюриб, Вилоят ҳокими, Асака туман ҳокими, Андижон вилояти Уруғчиликни ривожлантириш маркази ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбар ва ходимлари иштирокида музокаралар ўтказилди.

Музокаралар натижасида уруғчилик кластери ташкил этишга келишиб олинди ҳамда келгусида сабзавот экинларини F1 уруғчилиги соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Меморандум имзолангандан сўнг томонлар ўртасида ўзаро шартномалар тузилади ва кейинги босқичлар муҳокамаси бўлиб ўтади.