Вазирлик фаолияти

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ташкил этилганидан бошлаб амалга оширилган асосий фаолияти натижалари тўғрисида маълумот

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  

  Асосий вазифалар бўйича амалга оширилган ишлар

1. Мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишнинг узоқ муддатли сценарийлари асосида устувор соҳа ва тармоқларни инновацион ривожлантиришнинг келажакдаги моделларини шакллантириш имконини берадиган стратегик режалаштириш тизимини яратиш бўйича:

   Биринчидан, Ўзбекистон Республикасини 2019-2021 йилларда инновацион ривожлантириш стратегияси қабул қилинди. Стратегиянинг бош мақсади инсон капиталини ривожлантириш, 2030 йилгача Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 та илғор мамлакати таркибига кириш этиб белгиланди.

   Иккинчидан, Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида” Қонуни қабул қилинди. “Инновацион фаолият тўғрисида” Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида мақулланди ва йил якунига қадар қабул қилинади.

   Учинчидан, уруғчилик тизимининг тубдан янги модели жорий этилди, унинг қонуний асосини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Уруғчилик тўғрисида” Қонуни қабул қилинди, янги ташкил этилаётган тўқимачилик кластерларига уруғчилик билан шуғулланишнинг ҳуқуқий асоси ишлаб чиқилди, уруғчиликка ихтисослашган кластерларни ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалигига хусусий инвестицияларни жалб этишни фаоллаштириш тизими ташкил этилди;

   Тўртинчидан, Ўзбекистон Республикасида 2019-2021 йилларда “Ақлли шаҳар” технологияларини жорий этиш Концепцияси тасдиқланди (Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2019 йилдаги 48-сон қарори). Ҳозирда ушбу Концепция Навоий, Нурафшон ва Мўйноқ шаҳарларига жорий қилинмоқда.

   Бешинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
14 июлдаги ПҚ-3855-сон қарори билан илмий ишланмаларни тижоратлаштириш меҳанизмлари белгиланди ва илмий ходимларнинг самарали меҳнатини рағбатлантириш тизими жорий этилди.

   Олтинчидан, венчурга асосланган молиялаштиришни жорий этиш ва инновацион лойиҳаларга тадбиркорлик субъектларининг молиявий маблағларини кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 ноябрда ПФ-5583-сон Фармони қабул қилинди.

   Еттинчидан, 2020 йил 1 январидан таълим муассасалари ва илмий ташкилотларда фаолият олиб бораётган ходимларнинг иш ҳақига фан номзоди (фалсафа доктори-PhD) илмий даражасига эга бўлганларга 30 фоиз ва фан доктори илмий даражасига эга бўлганларга 60 фоиз миқдорида устама ҳақ белгилаш асосида рағбатлантириш механизми жорий қилинди. Натижада ушбу ходимларнинг ўртача иш хақи 3 млн. сўмдан 7-10 млн. сўмгача ошди.

 

 

2. Илмий-тадқиқотларни самарадорлигини ошириш, молиялаштириш тизимини такомиллаштириш борасида:

Илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш, илмий лойиҳаларнинг молиялаштирилишини ва натижадорлигини ошириш мақсадида давлат буюртмаси асосида тижоратбоп аниқ маҳсулотга йўналтирилган лойиҳаларнинг мунтазам танловлари жорий қилинди.

   Биринчидан, вазирлик қошида 18 та фан йўналишлари бўйича 350 дан ортиқ академик, профессор ва фан докторлари иштирокида таркиби даврий янгиланиб бориладиган янги илмий-техник кенгашлар ташкил қилиниб, илмий лойиҳалар танловлари ва илмий техник экспертизанинг янги механизмлари жорий этилди.

   Иккинчидан, илғор хорижий тажрибалар асосида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси механизми жорий этилди. Янги тартиб сифатида, якуний маҳсулот ва молиялаштириш ҳажми аниқ бўлган тематик лойиҳаларга давлат буюртмаси мунтазам равишда эълон қилинмоқда.

   Жами танловларга келиб тушган 766 та илмий лойиҳадан 147 та лойиҳага 117,2 млрд. сўм маблағ ажратилди. Натижада рақобат муҳити шаклланди, доимий грант маблағларини олиш имкони яратилди, бир лойиҳани молиялаштириш 3,5 баробарга ошди ҳамда маблағларнинг камида
40 фоизи (37 млрд.сўм) зарур асбоб-ускуналар, реагент ва материаллар сотиб олишга йўналтирилди.

   Учинчидан, илк бор стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш
ва молиялаштириш тизими шакиллантирилиб, умумий қиймати 31,5 млрд. сўмлик 34 та стартап лойиҳалар молиялаштирилди ва рақобатбардош янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бошланди. Ҳозирда 28 та стартаплар учун, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳри, 4 та вилоятидан ва Марказий Осиёнинг 1 та давлатидан (Қирғизистон) акселерация дастури иштирок амалга оширилмоқда. CAT Science акселераторининг халқаро ҳамжамиятига қўшилиш учун GIST Startup Network глобал тармоғига кирди, шунингдек I-Create и DVEX (Ҳиндистон) хорижий акселераторлари билан ҳамкорлик ўрнатилди. “Сколково” (Россия) инновацион маркази билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди, унинг доирасида ўзбекистонлик 25 та стартап “Софтлендинг” дастурида иштирок этди.

   Тўртинчидан, илмий тадқиқотларга хусусий сектор маблағларини жалб қилиш мақсадида “Company Petromaruz Limited” компанияси томонидан илмий тадқиқотлар учун 15 млрд. сўм  маблағ ажратишилига эришилди.

   Бешинчидан, Халқаро илмий ҳамкорликлар доирасида Германия, Россия ва Беларусь билан жами 9,6 млрд. сўмлик 38 та қўшма илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ҳозирда Туркия, Хитой ва Хиндистон давлатлари билан қўшма лойиҳаларга танловлар эълон қилинди. Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан умумий ҳажми 4,3 млн. АҚШ долларига тенг 145 та халқаро илмий грантларнинг бажарилиши таъминланмоқда.

 

 

 3. Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги
ПҚ-3855 сон қарори билан “олим-тадбиркор-банк” учлиги иштирокида илмий ишланмаларни тижоратлаштиришнинг янги тизими йўлга қўйилди.

   Биринчидан, илмий ва инновацион ишланмаларни саралаш, уларни тижоратлаштириш учун инвесторларни кенг жалб этиш мақсадида “буюртмачи-тадқиқотчи-инвестор” портали ишга туширилиб, 470 дан ортиқ ишланмалар ва 102 та муаммолар рўйхатга олинди.

Илмий ишланмаларни тижоратлаштиришни тизимли ташкил этиш асосида инвесторлар, тижорат банклари ва илмий-тадқиқот институтлари иштирокида 19 та стартап компаниялар ташкил этилди, ишлаб чиқарилган илмий сиғимкор маҳсулотлар ҳажми 18 млрд. сўмдан ошди.

   Иккинчидан, инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркорлар “Яшнобод” инновацион технопаркига жалб қилиниб, 27,2 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция лойиҳалари доирасида 172 та янги иш ўринлари яратилди, экспорт ҳажми эса 507 минг АҚШ долларига етди.

   Учинчидан, Илғор технологиялар марказида Ўзбекистондаги илк илмий лойиҳалар акселератори - C.A.T. Science Accelerator ташкил этилди. Акселераторда 60 нафар ёшлар инновацион тадбиркорлик бўйича зарур билим ва кўникмаларга эга бўлди, улар иштирокида 20 та стартап компаниялар ташкил этилди. Йил якунига қадар улар томонидан жами
20 млрд. сўмдан ортиқ технологик маҳсулотлар ишлаб чиқилади.

   Тўртинчидан, стартап лойиҳалар ва инновацион тадбиркорликни молиялаштириш учун Кореянинг “Венчур Капитал Инвест” инвестиция компанияси билан Ўзбекистонда венчур фондлари ташкил қилинмоқда. Маҳаллий инвестиция компанияларидан “Vodiy Investments” ва “Аstron” фондлари билан стартап лойиҳаларни молиялаштиришда ҳамкорлик йўлга қўйилди.

   Бешинчидан, инновацион тадбиркорликни ривожлантириш, соҳага инвесторларни кенг жалб қилиш, илмий натижаларини тижоратлаштириш мақсадида Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги –“InnoWeek” кўргазмаси ўтказиб келинмоқда. 2019 йили мазкур ҳафталикда 30 дан ортиқ хорижий давлатлардан олимлар, инвесторлар ва тадбиркорлар иштирок этди. Навбатдаги кўргазма жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказилади.

 

 

4. Янги инновацион лойиҳаларни жорий қилиш ва технологиялар трансферини амалга ошириш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида инновацион технологияларни жадал жорий этиш бўйича:

   Биринчидан, Тошкент шаҳрида 10 млн. АҚШ доллар инвестиция киритиш асосида  замонавий фармацевтика Ўзбек-Хитой технологик парки ва клиникаси ташкил қилинди.

   Иккинчидан, Навои эркин иқтисодий зонасида фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича дори-дармон ҳом ашёси бўлган синтетик ҳом ашёни ишлаб чиқариш мақсадида 10 млн. АҚШ доллар миқдоридаги Ўзбек-Хитой технологик паркини қуриш ишлари бошланди.

   Учинчидан,  “Smart Chain” компанияси билан ҳамкорликда туризм соҳасида VR технологияси ассосида ишловчи туристик “Smart-карточкалар”, Самарканд шаҳрининг “Smart-картаси” инновацион лойиҳалар амалиётга жорий этилди. Шунингдек Самарканд ва Хива шаҳарларининг тарихий обидалари ва музейларида VR технологияси асосида “Smart-музейлар” жорий этилиб юртимизга келаётган сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратилди.

   Тўртинчидан, Япониянинг OYO корпорацияси билан ҳамкорликда чўл ўсимликларини экиш бўйича мутлақо янги, ёпиқ илдизли тизимда саксовул етиштириш технологияси трансфер қилинди.

   Бешинчидан, вазирликнинг кўмагида “Medical Manufacture Center” МЧЖ қўшма корхонаси билан ҳамкорликда инновацион тиббий буюмлар ва имплантлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Натижада жорий йилдан Марказий Осиёда биринчи бўлиб инновацион тиббий буюмлар ва имплантлар ишлаб чиқарилади.

   Олтинчидан, Польшанинг “NOVOL ASIA” ҚК ўртасида имзоланган англашув меморандуми доирасида Ўзбекистонда илк маротаба импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган полиэфир шпатлёвка ва полиэфир елим (мармар, гранит ва бошқа тошлар учун махсус елим) ишлаб чиқариш бўйича умумий ҳажми 1,5 млн. АҚШ долларига тенг технологиялар трансфери муваффақиятли амалга оширилди.

   Еттинчидан, Исроил давлатининг Maya International компанияси билан ҳамкорликда шаҳар магистрал қувур тизимларини ерни ковламасдан туриб янги авлод полимер ёрдамида таъмирлаш имкониятини берадиган инновацион технологияси трансфер қилинди.

Технология трансфери учун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ёрдамида  “Сувсоз” давлат унитар корхонаси билани бирга “Maya international infrastructure” МЧЖ қўшма корхонаси ташкил қилинди. Лойиҳа доирасида 2020 йилда 1 млн. АҚШ доллари, 2024 йилга қадар 5 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинади.

   Саккизинчидан, ўпканинг сунъий нафас олиш ва наркоз-нафас олиш аппаратларини ишлаб чиқариш бўйича технологиялар трансфери амалга оширилди. “Chirana Asia” Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу лойиҳа доирасида корхона Ўзбекистонга 1000 дона нафас олиш контурлари, 500 дона намлик коллектори билан нафас олиш контурлари ва 1000 дона бир мартали бактериал-вирусли фильтрлар беғараз фойдаланиш учун топширади.

Бундан ташқари “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” (“Made in Uzbekistan”) ёрлиғи остида ишлаб чиқариладиган ўпканинг сунъий нафас олиш ҳамда наркоз-нафас олиш аппаратларининг биринчи маҳсулотлари тиббиёт муассасаларига бепул тақдим этилади.

 

 

5. Илмий лойиҳаларни хусусий сектор ва тармоқ ташкилотлари билан тенг шерикликда молиялаштириш амалиёти йўлга қўйилди: 

-Бухоро пахтачилик-тўқимачилик кластери томонидан умумий қиймати 15 млрд. сўм маблағ ажратилди ва давлат буюртмаси доирасида корхона муаммоларини ечимига қаратилган тематик лойиҳалар танловлари ташкил қилиниб, танлов натижаларига кўра тенг шерикликда молиялаштирилмоқда.
-
Энергетика вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг жами
15,4 млрд. сўм маблағлари ҳисобидан илмий лойиҳаларни тенг шерикликда молиялаштириш юзасидан танловлар эълон қилинди.
-Илмий-инновацион лойиҳаларни қўшимча молиялаштириш мақсадида Жаҳон банкининг ишланмаларни тижоратлаштиришга ажратиладиган 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли заем маблағларини жалб қилиш юзасидан келишувга эришилди. Лойиҳа
2020 йил якунига қадар ишга туширилади.

 

 

 

6. Ёш авлодларда инновацион таффаккурни ривожлантириш ва ёш олимлар малакасини ошириш борасида:

Биринчидан, иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янада жонлантириш, мамлакат илм-фанининг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлилигини таъминлаш, мавжуд илмий мактаблар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантириш мақсадида вазирлик ҳузурида Ёшлар академияси ташкил қилинди.

Иккинчидан, инновацион фикрлайдиган янги авлод ёшларини тарбиялаш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги математика, физика, астрономия ва информатика фанларига ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари фаолияти йўлга қўйилди. 2019-2020 ўқув йилида ушбу мактабларда 500 нафар ўқувчи таҳсил олади.

Учинчидан, умумий ўрта таълим мактабларининг 8-синф ўқувчиларига мўлжалланган “География” дарслиги 506 минг нусхада чоп этилди ва унинг интернетда веб-сайти яратилди. Таълим муассасаларида мавжуд ҳамда электрон шаклга ўтказилган китобларнинг фойдаланувчиларга қулай бўлиши учун “QR-book” платформаси яратилди.

Тўртинчидан, ёшларда инновация ва технологик билимларга бўлган интилишни қўллаб-қувватлаш мақсадида мунтазам равишда робототехника мусобақалари ўтказиб келинмоқда. Хусусан “International Robotics Challenge” халқаро робототехника мусобақаси ҳамда “RoboCUP” телевизион мусобақаси ташкил этилди. Мусабақа ғолибларига Хитойда ўтказиладиган “Asian Science Camp” тадбирида қатнашиш ҳамда Тошкентдаги Турин политехника университетига ўқишга кириш ҳуқуқи берилди.

Бешинчидан, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасидаги илк халқаро робототехника мусобақаси ўтказилди. Мусобақа натижаларига кўра, 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон вакиллари биринчи ўринни эгаллади. Ғолибларга 21 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пуллари ва совғалар топширилди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Таиландда бўлиб ўтган “International Robot Olympiad 2019” халқаро робототехника олимпиадасида иштирок этиб, умумий ҳисобда та медални (1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медал) қўлга киритишди.

Олтинчидан, етакчи хорижий марказларда ёш олимларнинг стажировкалари ташкил этилди. Ҳозирга қадар 212 нафар ёшлар хорижий стажировкага жўнатилди. Бу эса ўтган йилга нисбатан 4 баробар кўпдир. Ушбу мақсад учун Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан жами 559,16 минг АҚШ долл. ажратилди.

Еттинчидан, маҳаллий олимларни илмий-техник маълумотларнинг халқаро базаларидан фойдаланишлари йўлга қўйилди. Бунинг учун Springer Nature илмий ахборотлар ресурс базасига уланган 100 та маҳаллий ташкилот ҳамда Elsevier компаниясининг Clinical Key электрон порталидан фойдаланаётган 3 минг нафар маҳаллий олимлар бепул фойдаланиш имкониятга эга бўлдилар.

Саккизинчидан, энг чекка қишлоқ ва шаҳарларда ихтирочи ёшларимиз билан ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида Исузу автобуси базаси “TexnoBus” автобусининг намунаси яратилди.

 

 

7. Ижтимоий соҳа, шу жумладан соғлиқни сақлаш ва таълим тизимига инновацион технологияларни кенг жалб қилиш бўйича:

Биринчидан, давлат бошқарув органларида раҳбар кадрларни тайёрлаш, уларнинг маълумотлар базасини шакллантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган “Тараққиёт” республика танлови ўтказилди. Танлови доирасида 8335 нафар иштирокчи орасидан 150 нафар истиқболли бошқарув кадрлари танлаб олиниб, уларнинг 41 нафари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлик лавозимларига тайинланди. 22 та давлат ва хўжалик бошқаруви органларида инновацион ривожланиш масалалари бўйича масъул раҳбар ўринбосари тайинланди.

Иккинчидан, БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда “Инновациялар ва бошқарувдаги ечимлар” лабораторияси ташкил этилди. Лаборатория доирасида “Меҳнат бозорини тартибга солиш” буйича “Job Cafe” дастури ишга туширилди.

Учинчидан, Хитой Фанлар академиясидан жорий йилнинг 9 апрель куни махсус рейс орқали COVID-19 коронавирусига чалинган беморларни даволаш ва профилактика қилишда ишлатиш учун инсонпарварлик юки қабул қилиб олинди. Бунда Хитой Халқ Республикасидан келтирилган
20 минг қадоқ “ФенЛе” дори воситаси ва 30 минг қадоқ ўткир респиратор касалликларга қарши дори воситалари беморларни даволаш учун етказиб берилди.

Тўртинчидан, халқаро стандартларга мувофиқ янги турдаги оксигенация ниқоби ва унга мослаштирилган “Вентури” клапанининг маҳаллийлаштирилган прототиплари яратилди. Ушбу ниқоб ва клапан шу кунга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган, жаҳон бозорларида ҳам унга бўлган талаб айниқса ҳозир жуда юқоридир.

Бешинчидан, маҳаллий олимларимиз томонидан яратилган “Рутан” дори воситаси Хитой илмий текшириш институтларининг лабораторияларидан ўтказилди ва грипп вирусини 78,3 фоизга пасайтиришини кўрсатди.

Олтинчидан, Маҳаллий олимларимиз томонидан яратилган вирусга қарши фаолликка эга 30 та янги биологик фаол бирикмалар Хитойда COVID-19 вирусига таъсири синовдан ўтказиб келинди. Бу эса тез мутацияга учровчи коронавирусга қарши самарали дори воситаларини яратиш учун “препаратлар арсенали”ни шакллантиришга хизмат қилади.

Еттинчидан, Илғор технологиялар марказида коронавирус инфекциясига чалинганликни аниқлаш бўйича тест ўтказиш амалиёти муваффақиятли ўзлаштирилди. Бунинг учун Марказда САРС-Ков-2 (SARS-Cov-2) вирусини аниқлаш бўйича махсус лабораторияда фаолият олиб бормоқда, унинг қувати бир ойда 50 мингта тест ишлаб чиқишга етади. Биринчи ишлаб чиқиладиган 50 мингта тест партияни Марказ тиббиёт муассасаларига беришга хам тайёр бўлиб турипти.

Саккизинчидан, COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун жорий йил май ойига қадар 200 минг АҚШ доллар қийматида ўпкани сунъий нафас олдириш ускунаси, мобил биокамера, биобокс ва бошқа тиббий ускуна ҳамда препаратлар беғараз фойдаланиш учун топширилади. Бунинг учун “The Coca Cola Foundation” компанияси билан донорлик маблағлари ажратиш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ривожлантириш Дастурининг (UNDP) Ўзбекистондаги ваколатхонаси орқали зарур ускуналарни етказишга хам келишилган.

Тўққизинчидан, “DMC клиникаси”нинг Тошкент шаҳрида фаолиятини ташкил этиш учун 5,0 млн АҚШ доллари ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги филиалини ҳам ташкил этиш учун
200,0 минг АҚШ доллари инвестиция қилинди.

Ўнинчидан, Халқаро молекуляр аллергология маркази ташкил қилинди. Аэробиологик мониторинг лабораториясида ҳаводаги аллерген турларини, аллерген ўсимликлар гулчангининг аэробиологик мониторингини ва чангланиш прогнозини аниқлаш ишлари йўлга қўйилди. Ушбу гул чанги қопқонлари ёрдамида олинган маълумотлар Европа жамияти соғлиқни сақлаш провайдерлари сайти – www.polleninfo.org орқали мунтазам кузатиб борилмоқда.

 

 

8. Аграр соҳага инновациялар жорий этиш ва “Ақлли қишлоқ хўжалиги” технологияларини амалиётга тадбиқ этиш бўйича:

Биринчидан, қишлоқ хўжалиги соҳасига оид илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самародорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан,

“FOSSTIM, RIZOKOM” биоўғит ишланмасини “Green Bio Tech” МЧЖ қўшма корхонаси инновацион компания тузиш орқали тижоратлаштирилиб ишлаб чиқариш йўлга қўйилди хамда 2,275 млрд. сўмлик 26 841 минг  литр “FOSSTIM, RIZOKOM” ва “Серхосил” биоўғити ишлаб чиқарилиб сотилди;

Биосолвент” препарати лойиҳасини амалга ошириш мақсадида “Innovatsion Bio Texnologiyalar” МЧЖ ташкил қилиниб, ишлаб чиқариш тўлақонли йўлга қўйилди ва 430,0 млн. сўмлик махсулот ишлаб чиқарилди;

Сирдарё вилояти Баёвут туманида 120 гектар майдонда Биоорганик кимё институтининг ДАГ-1 препарати билан заводда ишловланган чигитларни экилиши ва синовларни ўтказиш бўйича тажриба-синов мақсадида шартномалар тузилди;

Қорақалпоғистон табиий фанлар илмий-тадқиқот институтининг “Агрорудалар асосида ўғитларнинг янги турлари” ишланмаси бўйича “Бўрлитоғ Кимё” МЧЖ томонидан “ASR YAXSHINIYAT“ МЧЖ билан 1 млрд сўмлик, “OYXON SADULLAYEVA” фермер хўжалиги билан эса 20 млн. сўмлик шартнома имзоланди.

Иккинчидан, Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги “Семруғ” кўп тармоқли уруғчилик корхонаси (лойиҳа умумий   қиймати 4,5 млрд сўм ) ташкил этилиб, замонавий асбоб-ускуналар сотиб олиш учун Корхонага Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2,38 млрд. сўм гранд  маблағ молиялаштирилиб берилди.

Учинчидан, Сирдарё вилоятида хорижий инвесторни жалб этган ҳолда “Пенг-шенг кластери” ва “Бек-кластер” негизида уруғчиликка ихтисослашган кластерлари ташкил этилди, Наманган вилоятида “Момиқ сочиқлар уруғчилик кластери” фаолиятини йўлга қўйиш асосида қишлоқ хўжалигига хусусий инвестициялар жалб этилди.

Тўртинчидан, Вазирлик ташаббуси билан йилига камида 1000 дона вирусдан ҳоли кўчатларни етказиб бериш тизимли равишда токзорларни янгилаб бориш чораларини кўриш мақсадида Геномика ва биоинформатика маркази олимлари томонидан Хатирчи туманида етиштириб келинаётган “Оқ дум” ва “Қизил дум” узум навларидан барг намуналари олиб келинди. Геномика ва биоинформатика марказида молекуляр тадқиқотларни амалга ошириш учун ушбу намуналардан геном ДНК ажратилиб, микросетеллит маркерлар ёрдамида генотипик жиҳатдан ўрганилди. Лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра, “Оқ дум” нави тозалиги 75% ни, “Қизил дум” узум нави тозалиги эса 80 % ни ташкил қилгани аниқланди ва “In vitro” усулида тайёрланган узум кўчатлари  Хатирчи туманига фермер хўжаликларига экилди.

Бешинчидан,  Фарғона вилоятида “Синдбод” хусусий корхонасининг “Қўқон-2” пахта тозалаш корхонаси негизида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини тайёрлашга ихтисослаштирилган “Қўқон уруғчилик кластери” МЧЖ ташкил этилди.

Олтинчидан, Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги “Семруғ” кўп тармоқли уруғчилик корхонаси (лойиҳа умумий қиймати 4,5 млрд сўм) ташкил этилиб, замонавий асбоб-ускуналар сотиб олиш учун Корхонага Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2,38 млрд. сўм гранд  маблағ молиялаштирилиб берилди.

Еттинчидан, Мўйноқ участкасига Мўйноқ тумани ҳудудидан ажратилган 20,3 га тажриба ер майдонида уруғчилик ва кўчат етиштириш ишлари йўлга қўйилди. Тозаланган майдонлар суғорилиб 3,4 га майдонга жами 12 турдаги чўл ўсимликларининг 527 кг уруғи ва 0,2 га майдонга
4 турдаги чўл ўсимликларининг 2752 дона кўчатлари эгат қилиб экилди.

Шунингдек, кўчатхона барпо қилиш мақсадида 2,76 га майдонга
13 турдаги манзарали ўсимликларнинг 282 кг уруғи ва 0,7 га майдонга
10 турдаги манзарали ўсимликларнинг кўчатлари ва қаламчалари экилди.

Саккизинчидан, Геномика ва биоинформатика маркази олимлари томонидан 2020 йилнинг март ойида Қува туманидаги Анорчилик марказига in vitro  технологияси ёрдамида кўпайтирилган 4 хил (Август ширин,Қаюм анори,Туятиш ва Қизил пўчоқ) анор навларининг соғломлаштирилган кўчатларининг 800 тупи етказиб берилиб, она боғ кўчатзорлари яратилди. Бундан ташқари марказ олимлари томонидан бу анор навларини генетик паспортларини яратиб Анорчилик марказига тақдим этилди.

 

9. Юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратилган ва инновацияларга асосланган инвестиция лойиҳаларини бажариш бўйича:

2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида вазирлик томонидан умумий миқдори 164 млн АҚШ долларилик 7 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган, жумладан манзилли рўйхатга киритилган қиймати 60 млн АҚШ доллар бўлган 2 та лойиҳа ва 104 млн АҚШ долларлик 5 та истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқилиши белгиланган.

Шу билан бир қаторда, қўшимча равишда қиймати 1,14 млрд. АҚШ долларини ташкил этувчи 16 та инвестиция лойиҳалари устидан иш олиб борилмоқда, шундан 5 та лойиҳа бўйича 727 минг АҚШ доллари миқдорида инвестициялар ўзлаштирилди. Жумладан:

"Технобус" лойиҳаси – 75 минг АҚШ доллари;

Maya International компаниясининг “Шаҳар магистрал тизимларини таъмирлаш ишлари бўйича инновацион технологиясини трансфер қилиш” лойиҳаси – 200 минг АҚШ доллари;

«Chirana Asia» МЧЖнинг “Юқори технологик тиббий ускуналарни ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси – 200 минг АҚШ доллари;

«Binzhou City Shengying Aquatic Products Co. Ltd» нинг “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида инновацион аквакластер ташкил этиш” лойиҳаси – 200 минг АҚШ доллари;

“Ибра Крол” МЧЖнинг “Қуёнчилик кластерини ташкил этиш” лойиҳаси – 52 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилган.

Бугунги кунда Инвестиция дастури доирасида манзилли рўйхатга киритилган қиймати 60 млн АҚШ доллар бўлган 2 та лойиҳа ва 104 млн АҚШ долларлик 5 та истиқболли лойиҳа ҳамда қўшимча равишда ишлаб чиқилаётган қиймати 1,14 млрд. АҚШ долларини ташкил этувчи 16 та лойиҳа, жами вазирлик бўйича умумий қиймати 1,3 млрд. АҚШ долларлик 23 та инвестиция лойиҳалари устидан ишлар олиб борилмоқда.

 

10. Ҳудудлар фан ва инновация фаолиятини ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш бўйича:

биринчидан, ҳудудларни илмий салоҳиятини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича умумий қиймати 16,5 млрд. сўмлик 20 та мавзу бўйича танлов эълон қилинди. Танловга келиб тушган 226 та лойиҳаларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши ва Илмий-техник кенгашларда кўриб чиқилиши таъминланди. Натижада, 9 та лойиҳа 7,2 млрд сўмга молиялаштиришга тавсия этилди;

иккинчидан, Сурхондарё вилоятида 10 та ақилли бекат қурилди
(1,264 млрд сўм). Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасида Мўйноқ шаҳрида 5 та "Ақлли бекат" лар қурилиши ташкил этилмоқда;

учинчидан, аҳолини офлайн тарзда ахборот ресурс базасидан фойдаланиш имконини яратиш мақсадида республикамизнинг чекка ҳудудларида жойлашган мактаблар, ОТМлар ва жамоат говжум бўлган жойларга 100 дона “Q-Box” мосламалари ўрнатилди;

тўртинчидан, ишсиз юрган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида Хиндистон ва Хитой компаниялари билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида “Бизнес-акселератор” ўқув-амалий маркази фаолияти ташкил этилмоқда;

бешинчидан, Мактабларда дарс вақтларини электрон қўнғироқ орқали бошқариш мақсадида Электрон қўнғироқ қурилмаси ишлаб чиқилди. Жиззах вилоятидаги мактабларга синов тарқасида ўрнатилди.

олтинчидан, Ўзбекистонда илк бор Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида Болалар технопарки ташкил этилди;

еттинчидан, Навоий вилоятида Қизилқум фосфоритлари асосида оддий суперфосфат ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияси жорий этилди. Лойиҳа доираси жами 9,17 млрд. сўм қийматга тенг 10,7 тонна гранулали оддий суперфосфат ишлаб чиқарилди;

саккизинчидан, Орол денгизининг қуриши оқибатларини бартараф этиш ҳамда сайёҳлар сонини кўпайтиришга қаратилган “My garden in the Aral Sea” (“Оролдаги боғим”) агро ва экотуризм лойиҳаси ишга туширилди.

 

11. Фанлар академияси ва илмий ташкилотлари билан амалга оширилган ишлар

Биринчидан, Вазирликдаги Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораториялари 40 турдаги қиймати 2 млн. АҚШ долларига тенг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда бутловчи қисмлар билан таъминланди. Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондига 278 турдаги жами 575,7 млн. сўмлик ноёб қўлёзма ва тарихий манбалар харид қилинди.

Иккинчидан, Фанлар академиясининг 15 илмий ташкилотларининг илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштиришнинг асосий усуллари орқали умумий қиймати 117 млрд.сўмлик 80 дан ортиқ илмий ишланмалари тижоратлаштирилмоқда.

2019 йилда умумий қиймати 35,4 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ундан 29,57 млрд.сўмлик маҳсулот сотилди ҳамда 11,45 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилди.

Шундан, “Енгил учувчи углеводородларни буғланишдан йўқотилишини камайтириш ва тўсатдан сиғим ичида пайдо бўлувчи ёнғинни ўчирувчи сузувчи понтон ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси бўйича “Кимёвий технология” МЧЖ ташкил қилиниб, “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ ва “Муборак газни қайта ишлаш заводи”  билан 19 700 та сузувчи понтон етказиб бериш бўйича 514,5 млн. сўмлик шартнома тузилди.

“Кукумазин” дори препаратини жорий этиш бўйича “Etalon Med Product” МЧЖ ташкил қилиниб 323,2 млн. сўмлик махсулот ишлаб чиқарилиб 3980 та қадоқда 233,5 млн. сўмлик махсулот сотилган.

“Нефть-газ соҳасида қўлланиладиган техник сульфанол ишлаб чиқариш технологиясини ўзлаштириш” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида “Сирт Фаол Моддалар” МЧЖ ташкил қилинди. Хозирда 32 млн. сўмлик 3,5 тонна сулфанол ишлаб чиқарилиб “Ўзбекнефтегаз” АЖга қарашли “Техник таъмирлаш бутлаш” МЧЖ га етказиб берилди.

“Бархан қумлари ва охак асосида силикат ғиштлари ишлаб чиқариш технологияси” бўйича Қорақалпоғистон Республикасида “Силикат Бархан” МЧЖ ташкил қилинди. Лойиҳани амалга оширишда Асака банк томонидан 1,275 млн. АҚШ доллари ажратилиб, хозирда завод қуриш ишлари олиб болрилмоқда.

Учинчидан, Фанлар академиясининг “СТРОМ” илмий-тадқиқот лабораторияси ва синов маркази негизида қурилиш материаллари технологияларини яратиш бўйича замонавий илмий лаборатория ташкил этилмоқда.

 

 12. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар

60 та олий таълим муассасалари ва уларнинг 31 та филиалларида жами 91 нафар илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлар (филиал директори ўринбосари) Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланди.

Уларнинг 3 нафари бир вақтда Фанлар академияси илмий ташкилотларида илм-фан бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Олий таълим муассасаларида илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими ташкил этилиб, инновацион маҳсулотларни тижоратлаштиришдан олинадиган даромадлар ҳамда тўлов-контракт маблағлари ҳисобига 5 млрд сўм 78 та (86%) олий таълим муассасаларида инновацион жамғармалар ташкил этилди.

 

 13. Илмий даражали кадрларни тайёрлаш бўйича ишлар тўғрисида

Илмий даражали кадрлар тайёрлашда иштирок этаётган ташкилотлар сони 147 тани ташкил этиб, шундан илмий ташкилотлар - 
77 та, таълим муассасалари – 70 та.

2020 йилда илмий даражали кадрларни тайёрлаш учун жами қабул квотаси 1542 ни (шундан 1426 таси таянч докторантура, 118 таси докторантура) ташкил этди. Бу ўтган йилдагига нисбатан қарийб 1,4 баробар (423 тага) кўпдир. Натижада таянч докторантура ва докторантурада жами 3541 нафар тадқиқотчи, шундан 3275 нафари таянч докторантурада,
266 нафари докторантурада таҳсил олмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан илмий даражали кадрларни тайёрлашга жами 162,5 млрд. сўм маблағ ажратилди, шундан
145 млрд. сўм стипендия ва 115,4 млрд. сўм раҳбарлик учун соатбай тўловлар ташкил этади.

2013-2020 йилларда жами 3937 нафар талабгор илмий даражаларда, жумладан уларнинг 1259 нафари фан доктори (DSc) ва 2678 нафари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасида тасдиқланди. Илмий даражаларда тасдиқланганларнинг 63% олий таълим (ОТМ), 20% илмий-тадқиқот (ИТМ) муассасалари ва 17% бошқа ташкилотлар вакилларига тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги
ПФ–4958-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони асосида олий ўқув юртидан кейинги таълим 2 поғонали тизимининг жорий қилиниши илмий фаолиятга тегишли шарт-шароитлар яратиш, айниқса иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этишда жуда катта ижобий аҳамият касб этмоқда. Масалан, олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизимида ўрта ҳисобда бир ойда 9 тадан диссертация ҳимояси ўтказилган бўлса, янги тизим шароитида бу кўрсаткич 118 тани ташкил этади.

Миллий иқтисодиётнинг эҳтиёжларидан, ОТМлар сони ва унда таҳсил олаётган талабалар сонини ошишидан мос равишда илмий даражали кадрлар тайёрлашга эҳтиёжни ўсишидан келиб чиқиб, докторантурага қабул квоталари кескин оширилди.

Шу билан бирга, докторантура фаолияти билан шуғулланувчи вазирлик ва идораларнинг географияси ҳам кенгайди. Жорий йилда илк маротаба Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги тасарруфидаги ташкилотларга квоталар ажратилди.

Мақсадли докторантура тизимини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 19 июлдаги
606-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарор ижроси юзасидан 2020 йилдан бошлаб ОТМ ва ИТМларда мақсадли докторантурага қабул йўлга қўйилади.

Шу билан бирга илмий даражали кадрларни тайёрлаш тизимини мувофиқлаштиришда ахборот технологияларини жорий этиш мақсадида илмий даражали кадрларни тайёрлашга ҳужжатларни қабул қилишнинг электрон тизими жорий этилди ва http://phd.mininnovation.uz манзили бўйича жойлаштирилди. Ҳозирда мазкур тизим орқали 32 та вазирлик
ва идоралардан
ҳамда улар тасарруфидаги жами таълим муассасалари ва илмий ташкилотларда ҳужжатлар айланмаси электрон шаклда амалга оширилмоқда.

Дастурда ишлашни ўргатиш мақсадида вазирлик ходимлари томонидан
3 маротаба семинар-тренинг ўтказилди, 2 та йўриқнома ишлаб чиқилди,
2 та видео йўриқнома яратилди ва вазирликлар, идоралар, ОТМ ва илмий ташкилотларга тақдим қилинди.

Мазкур электрон тизимни ишга туширилиши олий таълимдан кейинги таълим институтига ўқишга ҳужжат топширувчи талабгорларнинг вақтини тежаш, ортиқча оворагарчилик ва бюрократиянинг олдини олиш, шаффофликни таъминлаш, квота шакллантириш жараёнини тезлаштириш ҳамда ортиқча қоғоз сарфланишига чек қўйиш имконини яратди.

2021 йилдан электрон тизимга изланувчиларнинг шахсий иш режаларини киритиш ва уларни мониторинг қилиш модулини жорий этиш режалаштирилган. Ушбу модуль орқали таълим ва илмий ташкилотда докторантура тизимининг самарадорлигини баҳолаш имкони яратилади.

Шу билан бирга изланувчиларда мавжуд муаммо ва қийинчиликларини ҳал этиш мақсадида:

- вазирлик, идоралар ва ОТМ, илмий ташкилотларнинг масъул ходимлари орасида тезкор ахборот алмашиш ва маслаҳат бериб бориш мақсадида телеграм гуруҳ (Doktorantura online) ташкил қилинди ва доимий маслаҳатлар бериб бориш йўлга қўйилди;

- Олий таълимдан кейинги таълим институтига кириш истагида бўлганлар учун t.me/doktoranturatalabgor телеграм гуруҳи ҳам ташкил қилинди ва докторантларнинг саволларига фаол равишда жавоблар бериб борилмоқда.

Ҳозирги кунда илмий даражалар берувчи 174 та илмий кенгаш тузилган бўлиб, уларнинг 128 (74%) таси ОТМ ва 46 (26%) таси ИТМ ҳузурида фаолият олиб бормоқда. Илмий кенгашларнинг 80 (46%) таси аниқ ва табиий фанлар, 77 (44%) таси ижтимоий-гуманитар ва 17 (10%) таси тиббиёт фанлари йўналишида ташкил қилинган. Бир босқичли тизими шароитида 40 та илмий кенгаш фаолият кўрсатган.

Жами илмий кенгашларнинг 69 (40%) таси вилоятларда жойлашган ОТМ/ИТМ ҳузурида тузилган бўлиб, уларнинг 62 (90%) таси ОТМ ва
7 (10%) таси ИТМ ҳузурида фаолият олиб бормоқда. Бир босқичли тизимшароитида вилоятларда жойлашган ОТМ/ИТМ ҳузурида 5 та (13%) илмий кенгаш фаолият кўрсатган.

Илмий унвонларни бериш бўйича ҳозирга қадар, жами 3218 нафар талабгор, жумладан 647 нафар талабгор профессор, 2120 нафар талабгор доцент ва 451 нафар талабгор катта илмий ходим илмий унвонларида тасдиқланди.

 

 

 14. Илм-фан ва инновациялар соҳасига ажратилган молиявий маблағлар таҳлили

Инновацион ривожланиш вазирлигига 2018-2020 йилларда Давлат бюджетининг “Фан” соҳаси учун жами 1 423 млрд. сўм ажратилган, шундан 2020 йил учун жами молиялаштириш 604,5 млрд. сўмни ташкил этади.

Ажратилган молиялаштиришнинг асосий қисми (67%)ни илмий фаолиятга оид давлат дастурларига йўналтирилган. Шундан 2018 йилда
198 млрд. сўм, 2019 йил 324 млрд. сўм ва 2020 йилда 428,2 млрд. сўм илмий лойиҳаларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан ажратилган.

Вазирликнинг янги биносини қуриш учун жами 188,94 млрд. сўм, шундан 115 млрд. сўм Давлат бюджети маблағларидан сарфланган.

Илмий даражали кадрларни тайёрлаш учун Давлат бюджетидан
2019 йилда 13,1 млрд. сўм, 2019 йилда 33,5 млрд. сўм ва 2020 йилда
62,2 млрд. сўм маблағ ажратилган.

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига Давлат бюджетидан 2018-2020 йилларда жами 185 млрд. сўм маблағ ўтказилган.

2020 йилдан илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг иш ҳақига устама белгилаш тартиби жорий этилган ва бу мақсадга Давлат бюджетидан 33 млрд. сўм маблағ ажратилган.

 

 

15. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажарилаётган илмий лойиҳалар ва уларнинг натижадорлиги

Ўзбекистоннинг илм-фан сектори 104 дан ортиқ академик ва тармоқ илмий муассасаларидан иборат, шу жумладан 65 та илмий-тадқиқот институтлари, 31 та илмий марказлар (шундан 14 та ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлар) ва 8 та бошқа илмий ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, 118 та олий таълим муассасаларида ҳам илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Республикамизда 37 185 нафар ходим илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари билан банд бўлиб, уларнинг 10 726 нафари ёки 28,8 фоизи илмий даражага эга, шундан 2 553 нафар фан доктори, 7 472 нафар фан номзодлари (PhD) турли илмий-тадқиқот муассасалари ва илмий марказларда фаолият кўрсатмоқда.

Ҳозирги кунда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий молиялаштириш ҳажми 380,8 млрд сўмлик 1231 та лойиҳалар бажарилмоқда, шу жумладан 74,3 млрд сўмлик 334 та фундаментал лойиҳалар, 272,2 млрд сўмлик 816 та амалий лойиҳалар, 28,0 млрд сўмлик 60 та инновацион лойиҳалар, 6,3 млрд сўмлик 21 та халқаро қўшма лойиҳалар бажарилмоқда.

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида 2019 йилда бажарилган лойиҳалар ижрочилари томонидан жами 17 233 та нашр ишлари чоп этилган, шундан, WoS, Scopus ва бошқа халқаро индексацияланган журналларда 625 та, илмий мақолалар 6 489 та, илмий монографиялар
313 та, тезислар 9806 та.

Бундан ташқари, олинган патентлар сони 191 та, патентга берилган буюртмалар сони 254 та ва 155 та дастурий махсулотларга гувоҳнома олинган.