Вазирлик фаолияти

Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўлимининг соҳадаги ташаббуслари ва ютуқлари

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан “Ўзбекистон Республикасида яратиладиган ва ишлаб чиқариладиган устувор дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини аниқлаш бўйича” бўлим томонидан “Устувор дори воситалари ва тиббий буюмлари рўйхати” ишлаб чиқилди ҳамда Баённома сифатида тасдиқланди.

2. “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси”ни «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат Дастури ижроси юзасидан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда “Ақлли тиббиёт” концепция лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига амалиётга жорий қилиш мақсадида тақдим қилинди.

3. 2018 йил 25 октябрь 865-сонли “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Халқаро молекуляр аллергология марказини ташкил этиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси Қарори имзоланди ва қарор ижроси бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

4. Австриянинг Вена тиббиёт университети профессори ва Халқаро молекуляр аллергология марказининг эксперти Уве Эдвин Бергер билан Халқаро марказ фаолияти бўйича муҳокамалар олиб борилди.

Innoweek-2018 доирасида Халқаро молекуляр аллергология маркази фаолияти бўйича маълумот берилди. 

5. Италиянинг “Lanzoni s.r.l.” корхонаси томонидан ҳарид қилинган энг сўнгги авлод VPPS 2010 замонавий 2 та чанг қопқонлари Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек ва Олмазор туманларида ўрнатилди. Ҳозирги кунда ўрнатилган чанг қопқонлари ёрдамида 80 км радиус ҳаводаги чанглар тўғрисида маълумотлар олинмоқда. Олинган маълумотлар мутахассислар томонидан таҳлиллардан ўтказилиб, Европа жамияти соғлиқни сақлаш провайдерлари ҳамкорлигидаги www.polleninfo.org сайтига жойлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

6. Австриянинг MADX компаниясидан аллергологик микрочиплар (282 та аллерген триггерларини ўзида сақловчи) 1000 дона олиб келинди ва ҳозирги кунда 462 та аллергия билан касалланган беморларга айнан қандай аллергенга аллергияси борлигини аниқлаш йўлга қўйилган.

Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан яратилган инновацион “Аллергик паспорт” худди шундай кўринишда бўлади.

 

7. Бўлим ташаббуси билан Тез ёрдам – инновацион янгиланиш тизимида – Электрон тизимдаги диспетчерлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва шу асосида 2018 йил 16 октябрь куни “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №3973-сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори тасдиқланди.

8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Доктор Максудова клиникаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди ҳамда Тошкент шаҳрида биринчи бўлиб DMC инновацион клиникаси очилди.

9. Бўлим ташаббуси билан “Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда 2019 йил 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №4242-сонли Қарори имзоланди.

10. Инновацион ривожланиш вазирлиги Нидерландия давлатининг Elsevier хорижий компанияси билан ҳамкорлик ўрнатди. Ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги тиббиёт бош бошқармаси ҳамда Elsevier компанияси ўртасида меморандум имзоланди. Ушбу меморандум доирасида 100 нафар ўзбекистонлик шифокор мутахассисларга Elsevier компаниясининг Clinicalkey платформасидан 6 ой бепул фойдаланиш учун имконият яратилди.

11. Ўзбекистон Республикасининг мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида стоматологик касалликларнинг олдини олиш учун “Стоматологик касалликларнинг олдини олиш учун инновацион ечим” лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.