Вазирлик фаолияти

Туризм ва бизнес хизматларини ривожлантириш бўлимининг ташаббус ва ютуқлари

1. “Рангли чемоданлар” - Ўзбекистон Республикасининг диққатга сазовор жойлари ва манзаралари тасвирланган чемоданларни ишлаб чиқариш лойиҳаси тайёрланди.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига оид инновацион реклама бўлади ва барча мамлакатлардан сайёҳлар эътибори жалб қилинади.

Туризмда қўшимча реаллик (АР) технологияларини жорий этиш.

Туризм ва бизнес хизматларини ривожлантириш бўлими “SMART CHAIN” компанияси ҳамкорлигида  туризмни ривожлантириш ва музейларни такомиллаштириш бўйича “Nazzar” лойиҳаси устида иш олиб бормоқда.

 “Nazzar” - кенгайтирилган реаллик элементларини ҳар қандай моддий ахборот воситаларига бирлаштирадиган инновацион дастур.

2018 йилнинг ноябрида Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари Камола Оқилова, шунингдек Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Акбаров Саидакбархон ва “SMART CHAIN” компанияси директори иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Учрашув якунида тўрт томонлама меморандум имзоланди.

Тадбиркорликнинг янги тури – инновацион тадбиркорлик

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон 2030: келажак тадбиркорлар назарида” мавзусида  форсайт ўтказилди.

Йиғилишда инновацион тадбиркорликнинг аҳамияти ҳамда Ўзбекистоннинг жаҳон бозорида рақобатбардошлигини ошириш бўйича тадбиркорликни инновацион ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Иштирокчилар инновацион бизнес модели ҳамда анъанавий бизнес модели ўртасидаги фарқни, шунингдек жаҳон бозорига кирадиган инновацион бизнеснинг халқаро тажрибасини муҳокама қилишди. Мазкур форсайтда тадбиркорлик соҳасидаги инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва халқаро стандартларга мос келадиган инновацион маҳсулотларни яратиш ҳамда уларни муваффақиятли ишга тушириш мавзусига эътибор қаратилди.