Вазирлик фаолияти

Таълим тизимини ривожлантириш бўлимининг соҳадаги ташаббуслари ва ютуқлари

 

1. Ўзбекистон Республикасида биринчи маротаба ташкил этилган “Ижтимоий соҳадаги инновациялар – жамият ривожининг муҳим ўрни” номли халқаро форумда Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассислари ўз маърузаси билан қатнашди.

2. Бўлим томонидан “Фан” тўғрисидаги ва “Инновацион фаолият тўғрисидаги” Қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Шундан сўнг “Фан тўғрисидаги” Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида 1-ўқишда муҳокамадан ўтди. “Инновацион фаолият тўғрисидаги” Қонун лойиҳаси устида муҳокама жараёни давом этмоқда.

3. Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида QR book инновацион кутубхона лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳозирда 50 дона китобнинг QR book шакли, 50 та QR book иловаси ва QR book мобил дастури яратилди. Ушбу QR book инновацион кутубхона лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида QR код орқали китобларни интернет ресурсларидан тез ва осон топиш имконияти пайдо бўлади ва дарсликларни интернет ресурсларига боғлаш, ўқувчиларни янгиликлардан матн, аудио, видео шаклларида хабардор қилиш, нашрларга сарфланаётган маблағларни тежаш, уларни электрон ресурслар билан бойитиш имкониятини яратади. 

Лойиҳа афзалликлари:

  • таълим муассасаларида китоблар ва ўқув қўлланмаларнинг етишмовчилигини олдини олади;
  • талаба ва ўқувчилар лаборатория ишлари жараёнини видеоролик орқали ҳам кўриш имконига эга бўлади;
  • керакли бадиий адабиётларнинг барчаси бир платформада жойлаштирилади.

Ўқувчи ўз смартфони орқали QR code reader иловасини юклаб олиб мавжуд кодларни китоб QR кодини махсус иловаси ёрдамида ўқитади ва китобни онлайн равишда ўқиш имкониятига эга бўлади.

4. Vending book shop лойиҳаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланиши режалаштирилган. Ҳозирда республика ҳудудида 30 та шаҳар ҳамда 170 та туман мавжудлигини инобатга олиб, умумий ҳисобда 200 та Vending book shop ўрнатилиши мўлжалланган. Ҳар бир китоб дўкони фаолияти тўлиқ йўлга қўйилиши учун, 100 млн. сўм (11 минг 834 АҚШ доллари), 200 та дўкон учун умумий ҳисобда 20 млрд. сўм (2 миллион 366 минг 863 АҚШ доллари) миқдорида маблағ сарфланади. Натижада Vending book shop лойиҳаси асосида сотувчисиз китоб дўконида китобларни, газета ва журналларни жойлаштириш имконияти мавжуд бўлади. Чет эл давлатларидаги китоб дўконлари фарқли равишда республикамизда ташкил этиладиган китоб дўконида тайёр китоб билан унинг электрон ва аудио каби кўринишларини ҳам ҳарид қилиб олиш мумкин бўлади. Ҳар бир инсон туну-кун, исталган турдаги тўлов орқали китоб сотиб олиш имкониятига эга бўлади.

5. Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарларнинг ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этилди - инновацион педагогик технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда биология ва кимё фанлари ҳамда хорижий тилларнинг чуқур ўқитилиши ташкил этилди. Ҳар бир ўқувчининг индивидуал ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларда илмий тадқиқотчилик фаолияти кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш, ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва фаоллаштириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.