Вазирлик фаолияти

Саноатни ривожлантириш бўлимининг ташаббус ва ютуқлари

  1. Бирлашган Миллатлар Саноатни Ривожлантириш Ташкилоти билан яқин ҳамкорлик

 

Саноат тармоқларини узоқ истиқболли инновацион ривожлантириш бўйича Бирлашган Миллатлар Саноатни Ривожлантириш Ташкилоти билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда Саноатни истиқболли инновацион ривожлантириш ислоҳоти” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

2. «Саноатни илмий-техник ва инновацион истиқболли ривожлантириш» Маркази

Республикада илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни таъминлаш, Олий таълим муассасаларининг илмий-техник ва инновацион фаолиятини ривожлантириш ва молиявий кўрсаткичларини ошириш шунингдек, талабалар ишлаб чиқариш амалиётининг юқори самарадорлигини таъминлаш мақсадида Наманган муҳандислик технология институти қошида рсепубликадаги дастлабки синов «Саноатни илмий-техник ва инновацион истиқболли ривожлантириш» Маркази ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилди. 2019 йил 2-чорак якунида лойиҳани амалга ошириш режаси белгиланган.

Марказ фаолиятининг юқори самарадорлигини таъминлаш ва ривожланган давлатларнинг тажрибаларини жорий  этиш имкониятларини ўрганиш мақсадида вазирликнинг саноатни ривожлантириш бўлими  ҳодими Япония давлатида Япония ҳукумати томонидан молиялаштирилган қисқа муддатли семинар-тренингда иштирок этди. 

  

3. Мамлакат иқтисодиётини юксалтиришда саноат кластерларини ривожлантириш лойиҳаси

2018 йил 21-сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг №ПФ-5544-сонли “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси” Фармони тасдиқланди. Фармонда тасдиқланган “Мақсадли кўрсаткичлар” бўйича Ўзбекистоннинг жаҳон мамлакатлари орасидаги нуфузини ошириш мақсадида “Мамлакат иқтисодиётини юксалтиришда саноат кластерларини ривожлантириш” лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур лойиҳада саноат кластерларини ривожлантиришда Халқаро Глобал Инновацион Индексининг “State of cluster development” кўрсаткичи бўйича юқори ўринларда турувчи ривожланган ҳорижий давлатларнинг тажрибалари ўрганилди. Вазирликнинг саноатни ривожлантириш бўлими ҳодимлари жорий йилда Россиянинг Кластер ва технопарклар Ассоциациясига ташриф буюриб тажриба алмашинишди. Шунингдек, республикадаги кластерлар бўйича мавжуд ҳолат тизимли-танқидий таҳлил этилди.

Олиб борилган бир қатор изланишлар ва ҳорижий ривожланган давлатларнинг тажрибалари асосида мамлакат иқтисодиётини юксалтиришда саноат кластерларини ривожлантириш таклифлар ишлаб чиқилди.