Вазирлик фаолияти

Давлат ва жамият қурилишига инновацияларни жорий этиш ва тадқиқ этиш бошқармаси ташаббуслари ва амалга оширилаётган ишлари

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-5264-сон Фармони ва Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги  2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон қароринининг талабларини бажариш мақсадида Давлат

ва жамият қурилишига инновацияларни жорий этиш ва тадқиқ этиш бошқармаси томонидан мамлакатда давлат ва жамият қурилишига  инновацияларни жорий этиш, давлат хизматлари сифатини оширишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни ўтказиш, давлат органлари

ва ташкилотларининг ҳудудлардаги долзарб муаммоларни ҳал этиш бўйича фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ўзаро ҳамкорлигининг инновацион ёндашувларини ишлаб чиқиш, жамоат назоратини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий эиш борасида бир қатор ишларни амалга оширди. Хусусан:

Бу борада йил давомида бошқарма ташаббуси билан бир қатор танловлар ташкиллаштирилди. Хусусан:

“Тараққиёт” республика танлови

Давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув кадрлари салоҳиятини баҳолашнинг янги усулларини жорий қилиш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда давлат ва хўжалик бошқаруви, жамоат ташкилотлари истиқболли кадрларининг маълумотлар базасини шакллантиришга ҳамда давлат органлари ходимларининг малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 майдаги «Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3755 қарори қабул қилинди ва унга асосан 3 йилда бир маротаба “Тараққиёт” республика танловини ўтказиш тасдиқланди.

Махсус яратилган (www.taraqqiyot-tanlov.uz) махсус веб-порталда 2018 йил 2 октябрдан 30 октябргача танловга электрон рўйҳатдан ўтказиш ва веб-порталда анкета тўлдириш ишлари олиб борилди. Жами бир ой давомида танловга талабгорлардан 8335та аризалар келиб тушди.

“Тараққиёт” республика танлови ўз ичига 16 та номинацияни қамраб олган бўлиб, ҳар бир номинация бўйича тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида комиссиясининг таркиби тузилган, мазкур комиссия  томонидан 8335 (www.taraqqiyot-tanlov.uz) махсус веб-порталга келиб тушган анкеталар ўрганиб чиқилди. Танловнинг анкеталарини ўрганиш учун тузилган Ишчи гуруҳ томондан 2018 йил 5-20 октябрь кунлари танловнинг шартлари (Танловда таянч олий маълумотга ва тегишли соҳада раҳбарлик лавозимида камида 3 йиллик иш тажрибасига бўлган, 30 ёшдан 45 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши ҳамда бошқа шартларига) тўғри келгани учун 8335 анкетадан 3825 та иштирокчини танловга иштирок этиши учун танлаб олинди, қолган 4509 та иштирокчиларни анкетаси танлов шартларига тўғри келмагани учун рад этилди.

2018 йил 25-30 ноябр кунлари республика бўйича анкетаси қабул қилинган 3825 нафар талабгорлар ўртасида уларнинг билим даражасини аниқлаш борасида Давлат тест маркази томонидан ақлий салоҳият (IQ-test), психологик барқарорлик ва хорижий тилларни билиш даражаси бўйича 1-тур тест синовлари ўтказилди.Бўлиб ўтган тестда, жами бўлиб тестларда 3299 нафари иштирок этиб, комиссиялар томонидан юқори кўрсатгич кўрсатган талабгорларни танлаш жараёнида 2455 нафар кейиги босқичга ўтказилди.

2018 йил 1-5 декабрь куни 2455 нафар талабгор ўртасида ўтказилган сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлардан хабардорлик даражасини аниқловчи комиссия аъзоларининг тест синови натижаларига асосан юқори балл олган саралаш якуни бўйича 1356 нафар талабгорлар 3-боскичга ўтказилди.

Танловнинг 3-тури учун ҳар бир номинация бўйича муаммоли, амалиёт билан бевосита боғлиқ бўлган, талабгорларнинг таҳлилий фикрлашини назарда тутувчи, ҳар бири 5 саволни қамраб олган 10 тадан мавзулар базасини шакллантириш якунланиб, тегишли тартибда экспертизадан ўтказиш ишлари бўйича тайёргаллик ишлари амалга оширилмоқда. 2018 йил 16 декабрь кунлари танловнинг 3 босқичи ёзма имтихонлари ўтказилди.Унда 300 нафар номзодлар танлаб олинди.

2019 йил 2 мартда мазкур 300 нафар талабгорлар ўртасида раҳбарлик қобилиятини аниқловчи ёзма тест синовлар ўтказилди, унда 150 нафар талабгор танлаб олинди.

2019 йил 9 мартда 150 нафар танлаб олинган номзолар ўртасида муаммоли вазият (кейс)лар берилиб, гуруҳларда ишлаш жараёнида уларнинг лидерлик қобилиятлари синовдан ўтказилди.

2019 йил 16 мартда 150 нафар талабгорнинг ҳар бири билан комиссия  аъзолари иштирокида шахсан суҳбатлар ўтказилди. Сухбатда номзодларни амалга оширган ишлари, эришган ютуқлари, келгусидаги режалари ҳамда соҳалар ва психологик саволлар берилди.

Танлов 16 номинация бўйича ўтказилади, барча иштирокчилар орасидан номинациялар доирасида 50 та ғолиб, 100 та ярим финалист бўлган иқтидорли бошқарувчи кадрлар танлаб олиниш режалаштирилган.

Танловдан кутилаётган натижалар: Финалистлар ва ярим финал босқичи танловга ғолибликни қулга киритганидан сўнг, улар давлат ташкилотларига раҳбарлик лавозимига ишга тайинлангандан сўнг ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида танловнинг тегишли номинациялари бўйича 1 ой ва 3 ойдан кам бўлмаган муддатда стажировка ўтайди.

Бугунги кунда танловни барча турлари ўтиб бўлиб, ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Биринчи миллий инновацион тадқиқотлар танлови

Тараққиёт стратегияси маркази, Тошкент Халқаро Вестминстер университети, БМТ Тарақиёт Дастурининг “Барқарор тараққиёт мақсадида стратегик тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси билан ҳамкорликда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ва Барқарор ривожланиш мақсадларини кўзда тутувчи Биринчи миллий инновацион тадқиқотлар танлови ўтказилди.

Ушбу танлов якунлари бўйича 168 та номзод Стратегиянинг 5 та йўналишида иштирок этишди ва Инновацион хафталик «Innoweek» доирасида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолибга 8 та иштирокчига 2 млн., 3 та иштирокчига 10 млн. ва 4 та иштирокчига 20 млн. сўмдан пул мукофотлари тақдим этилди.

Мазкур лойиҳалар келгусида Стратегиянинг 5 та йўналиши амалга ошириш жараёнида инновацион лойиҳаларни давлат ва жамият ижтимоий ҳаётига кенг тадбиқ этиш, янгича ёндашувларни жорий қилишдан иборатдир.

  

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги Доимий вакиллиги ўртасида давлат бошқарувида инновацияларни тадқиқ қилувчи Инновациялар лабораториясини ташкил этиш тўғрисида англашув меморандуми имзоланди. Бугунги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида Лабораторияни ташкил этилди. Лаборатория фаолияти доирасида БМТнинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда 10 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди. 

Мисол учун, Лаборатория доирасида 2018 йил 3–5 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури, Тошкентдаги Британия элчихонаси билан ҳамкорликда хорижий экспертлар, мамлакатимиз вазирликлари ва идоралари вакиллари, жамоат ва тадбиркорлик тузилмалари иштирокида Ўзбекистонда бошқарув инновациялари кунлари семинари ўтказилди.

      

Уч кун давомида инновацион ривожланиш стратегияси, инновацион лабораториялар, ижодий фикрлаш, асосли сиёсат, маълумотлар асосида бошқариш, фойдаланувчилар талабларини инобатга олган ҳолда давлат хизматларини лойиҳалаштириш, шунингдек давлат бошқаруви самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган воситаларни қўллаш борасида семинарлар, маърузалар, тақдимотлар ўтказилади.

Бошқарма томонидан “InnoWeek-2018” инновацион хафталигига доирасида 2018 йил 25 сентябрда бошқармага ажратилган форумга 10 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этишди. Бундан ташқари, инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Электрон хукумат”ни ривожлантириш маркази билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Шартнома имзоланди.

Мамлакатда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошириш ҳамда аҳоли ҳаёт даражаси ва фаровонлигининг барқарор ўсишига имкон берувчи фаол тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга, инновацион ғоя ва технологияларни жорий этишга, фан ва инновацион фаолият жадал ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида 2018 йил 5 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3697-сонли «Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарори қабул қилинди.

Мазкур Қарор асосида инновацион марказлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ишга тушурилиши эвазига иқтисодий самара берадиган инновацион лойиҳалар-стартапларни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва ўзлаштириш, инновацион фаолият натижаларини трансфер қилиш ва тижоратлаштиришни жадаллаштиришга, ҳудудларни инновацион салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Мазкур Қарор ижросини таъминлаш ва мазмунини ҳудудлардаги тадбиркорларга тушунтириш мақсадида 2018 йил август-сентябр ойларида 12 вилоятга ҳизмат сафарлари ташкил этилди. Бундан ташқари, 5-26 ноябр кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги ва ЎзЛиДеП билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3697-сонли қарорини республикамизнинг барча вилоятлари тадбиркорларига тарғиб қилиш бўйича ўқув-семинар ташкил этилди.Тадбирдан асосий мақсад давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудлардаги долзарб муаммоларни ҳал этиш бўйича фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ўзаро ҳамкорлигининг инновацион ёндашувларини ишлаб чиқиш,жойлардаги инновацион лойиҳалар ҳамда ишланмаларни ўрганиш ва таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

  

Ҳозирги кунга қадар 3697-сонли Қарор ижроси юзасидан 5 вилоятда, яъни Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Самарқанд вилоятларида инновацион марказлар очилиб иш фаолиятини олиб бормоқда. Қолган 9 та  вилоятда инновацион марказлар очилиш ишлари ташкил этилмоқда.

Қўшимча равишда таъкидлаш лозим, Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидаги инновацион марказлардан Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган илмий-амалий ва стартап Грант танловига 30 дан ортиқ лойиҳалар келиб тушган.

 

“Инновацион менежмент” ўқув-тренинги;

Бошқарма томонидан таълим жараёнига инновацион методикаларни жорий этиш, ўқув дастурларини ишлаб чиқариш билан ҳамоҳанглигини таъминлаш ва профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш мақсадида Тошкент Халқаро Вестминстер университетида жорий йилнинг

29 октябрь - 2 ноябрь кунлари Олий таълим муассасаларининг илмий-ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг илм-фан бўйича директор ўринбосарлари учун “Инновацион менежмент” ўқув-тренинг малака ошириш курслари ўтказилди.

3 кун давом этган семинарда инновацион фаолиятни молиялаштиришнинг ноанъанавий усуллари бўлган фаришта инвесторлар (angel investors) ва венчур компанияларнинг амалий тамойиллари ҳамда инвестиция шартлари ҳақида маълумот берди. Ҳаётий мисоллардан фойдаланиб, инновацион маҳсулот ва хизматларга инвестиция жалб этиш, инвесторлар билан ишлаш йўллари муҳокама қилинди.

 

Халқаро ва маҳаллий тадбирлар. 2018 йил давомида бошқарма вакиллари 10 дан ортиқ маҳаллий тадбирлар ташкил қилинди ва хорижий давлатларда (Хитой, Туркия ва Жанубий Корея) ташкил этилган конференция ва тажриба алмашиш курсларида иштирок этишди. Хусусан,

- “Huawei Tech Investment Tashkent” ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида ҳудудлардаги битта инновацион марказнинг жиҳозлаш бўйича инвестицая киритиш ва “ақлли шаҳар” лойиҳаси ҳамда илмий марказларни ташкил этиш бўйича тажриба алмашиш ҳақида ўзаро ахдлашув меморандуми имзоланди;

- Тараққиёт стратегияси маркази билан биргаликда ҳамда Жаҳон банки иштирокида давлат ҳизматларини кўрсатувчи идоралар ходимлари учун “Фуқароларни давлат бошқарувига жалб қилиш: инновациялар, илғор ғоялар ва технологиялар” семинари ўтказилди.