Вазирлик фаолияти

Технологиялар трансфери ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича амалга оширилган ишлар

Мамлакат иқтисодиётига илмий ҳажмдор янги технологияларни тезкор жорий қилиш учун технологиялар трансфери амалиётга киритилди. Хориждаги илғор технологиялар трансфери асосида умумий қиймати 3,3 млн. АҚШ долл бўлган инвестиция лойиҳалари амалга оширилди.

Исроилнинг “Maya International” компанияси билан ҳамкорликда уй-жой коммунал соҳасида амалга оширилган технологиялар трансфери натижасида 2020 йилда 1319 та сув сирқиш нуқталари таъмирланган ва натижада 5,8 млн. м3 сувни ва пул эквивалентида 16 млрд. сўмни тежашга эришилди.

Пандемия даврида Словакиянинг “Chirana Asia” корхонаси билан ҳамкорликда ИВЛ ва тиббиёт асбоб ускуналари ишлаб чиқариш технология трансфери амалга оширилиб, тиббиёт муассасаларига зарур тиббий ускуналар етказиб берилди. Жумладан, 1-шаҳар клиник шифохонасига 300 млн. сўмга тенг беғараз ёрдам кўрсатилди.

Польшанинг “NOVOL ASIA” компанияси 1,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қурилиш ва автосаноат соҳасида технологиялар трансфери амалга оширилди. Натижада, 500 минг АҚШ долларига тенг импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарилди.

 Ёшларга тадбиркорлик кўникмаларини  ва экотизим таълими бериш орқали инновацион фикрлаш ва таваккалчилик маданиятини ривожлантириш бўйича:

Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан 2019 йил
Инновик-2019 доирасида 1 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар онгларида илм-фан ва инновациялар маданиятини сингдириш, инновацион қобилиятни ошириш ҳамда математика-мнемотехника, кимё-биология, физика ва геология фанлари бўйича кўникмаларини ривожлантириш мақсадида “Science for kids” платформаси ташкил этилди.

2019 йилнинг баҳорида Вазирлик ва Чирана Азия” Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасининг таъсисчиси “Shimсo Group” компанияси билан имзоланган ҳамкорлик меморандуми натижасида хорижий технология ва илм-фан ютуқларини ушбу жараёнларга жалб қилиш (яъни технологиялар трансферини амалга ошириш) мақсадида яна бир лойиҳа – “Чирана Азия” Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси билан йилига 500 дона Ўпканинг сунъий вентиляцияси аппарати (ИВЛ) ва 200 дона Наркоз-нафас олиш аппарати (НДА) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ишлари ташкил этилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 6 млн долларга тенг бўлиб, 100 дан ортиқ иш ўринлари яратилади. Биринчи босқичда 2 млн доллар миқдорида инвестиция киритилди ва ЎСВ аппаратларини йиғиш цехи ишга туширилиб, 25 нафар иш ўрни яратилди.  

Ўтган йилнинг май ойида ушбу корхона томонидан ИВЛнинг биринчи нусхаси ишлаб чиқарилди, тегишли сертификат ва рухсатномалар олинди. Корхонада тайёрланган биринчи ИВЛ қурилмаси Тошкент шаҳар 1-клиник шифохонасига беғараз ёрдам сифатида тақдим этилган.Амалиётчи реаниматологлар томонидан корхонада ишлаб чиқарилаётган асбоб-ускуналарга юқори баҳо берилди.

Ускуналарни таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар ва хизмат кўрсатиш маркази яратилиб, ЎСВ ва наркоз-нафас олиш қурилмалари учун мобил ва замонавий сервис хизмати ташкил этилди. Анестезиология соҳасида юқори малакали хорижий мутахассислар таклиф қилинган ҳолда соҳага миллий кадрлар тайёрлаш мақсадида ўқув-семинарлар ўтказиб борилмоқда. Тиббиёт муассасалари мутахассислари учун махсус симуляторлар билан жиҳозланган замонавий ўқув хоналари барпо этилган.

ИВЛ аппаратлари дунё бўйича 12 мамлакатда ишлаб чиқарилади. “Чирана” компаниясининг аппаратлари дунёнинг машҳур брендлари «Драгер» (Германия), Гамильтон (Швейцария) қаторидан ўрин эгаллаб, бошқа компания моделларидан фарқли равишда бир ва икки босқичли эмас, уч босқичли вентиляцияни амалга оширади.